Xoda Namsarayev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Хода Намсараевич Намсараев (1889.27.4, Кижинча қишлоғи, ҳозирги Бурятиянинг Хорин аймоғи — 1959.28.7, Улан-Уде) — бурят ёзувчиси. Бурят адабиётининг асосчиларидан. Ижоди 1919-йилдан бошланган ("Қоронғулик" песаси). "Оракул Дамби" (1920), "Хўжа-йин ва батрак" (1930) ҳикояларида бурят халқининг ҳаёти акс этган. "Сиремпил" қиссаси ва "Шундай бўлган..." ҳикоялар тўплами бурят адабиётида яратилган энг яхши асарлардан бири. Халқ оғзаки материаллари асосида "Аламжа Мерген" (1936), "Согаадай се-сен", "Ҳаралтуур хаан" асарларини ёзган. "Тонгда" романи (1950) муаллифи. Урушдан сўнг Н.нинг "Танланган асарлар" (1948), "Танланган шеърлар" (1949) ва 5 жилдли асарлар тўплами нашр қилинган (1957—59)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |