Ходи Тиллаевич Зарифов (20.03.1900, Тошкент – 1972.1.13, Тошкент) – ўзбек совет адабиёцҳуноси ва фолклоршуноси. Филология фанлари доктори. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби.

Ходи Тиллаевич Зарифов
Таваллуди 20-март 1900-йил
Тошкент, Россия империяси
Вафоти 13-январ 1972-йил(1972-01-13)
(71 ёшда)
Тошкент, СССР
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi СССР
Соҳаси Фолклоршунослик, Адабиёт
Илмий даражаси Филология фанлари доктори
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

1900-йил 20-мартда Тошкентда туғилган. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), филология фанлари доктори (1965), профессор (1967). Анъанавий ва янги усулдаги мактабларда таҳсил олган. Бокудаги ўқитувчилар институтини тугатган (1923—1926). Ўзбекистон ССР таълим ва маданият тизимида меҳнат қилган. 1931—1934-йиллар Маданий қурилиш институтида этнография бўлимини бошқарган, шунингдек, 1934-йилда Ўзбекистон Фанлар академияси филология бўлими негизида ташкил этилган Тил ва адабиёт институтида ва Маданий қурилиш илмий-тадқиқот институтида ишлаган (1931—1933). 1939-йилда институт Тил, адабиёт ва тарих институти сифатида қайта ташкил этилган. 1944—1948-йилларда директор, раҳбар (1956-1965; 1960-1972), директор ўринбосари (1955—1962) бўлиб ишлади. А. Навоий номидаги Адабиёт музейининг биринчи директори.

Ходи Тиллаевич халқ оғзаки ижодига, айниқса достонларга алоҳида эътибор қаратган, шунингдек уларни тўплаш, нашр эттириш ҳамда асл ҳолича келажак авлодга етказишда алоҳида урғу берган. Қолаверса, Ўзбек халқ оғзаки ижодига оид тўплаган манбаларини тизимлаштирди. Виктор Жирмунский билан ҳаммуаллифликда ўзбек халқи эпик ижодининг ривожланиш тарихига бағишланган „Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси“ (1947) китобини нашрдан чиқарди[1].

В. М. Жирмунский ва Х. Т. Зарифовларнинг „Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси“ асари ўзбек халқ оғзаки ижодининг асосий дебочаси ва пойдевори эди. Олимлар Ўзбекистоннинг Булунғур, Қўрғон, Хоразм, Шеробод ва бошқа вилоят ва маҳаллаларда ўзига хос достончилик мактаблари мавжудлигини аниқлашга муваффақ бўлган.

Беруний номидаги ЎзССР Давлат мукофоти лауреати (1973).

1972-йилда Тошкентда вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ „Зарифов * Литературная энциклопедия. Т. 2. — 1964“. 18-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-январ 2020-йил.

Ҳаволалар

ҳттп://тақвим.уз/узc/эвент/виэw/2815 (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-25 санасида архивланган) Архивная копия