Хожа фазлуллоҳ, Хожа Жамолуддин Фазлуллоҳ Абуллайсий (ХВ аср) — самарқандлик шоир, мударрис. Алишер Навоийнннт устози. Фалсафа, фиқҳ фанларини, форс ва араб тилларини яхши билган. Фиқҳ илми борасида "Иккинчи Абу Ҳанифа" (қаранг Мазҳаб) лақабини олган. Алишер Навоий Самарқандда ўқиб юрган чоғларида (1465—69), Х. Ф. хонадонида яшаган, таълим олган. Навоий кейинчалик "Мажолис уннафоис" тазкирасининг 2мажлисида у ҳақса: "Фақиҳ Абдуллайс авлодидандир. Фиқҳда ани Абу Ҳанифаи Соний дерлар эди ва арабият (араб филологияси)да Ибн Ҳожиб (араб тили грамматикаси бўйича "алКофия" номли мукаммал дарслик муаллифи) каффасида тутарлар эрди", деб ёзади. Х.Ф. мадрасада дарс бериш ҳуқуқини устози, буюк тилшунос олим Сайид Шарифдан олган.

Х.Ф. катта тилшунос бўлиш билан бирга ижодий ишлар билан ҳам шуғулланган. Унинг шеърлари, хусусан, муаммолари ўз даврида машҳур бўлган. Х.Ф. ХВ аср илмий ва адабий муҳитида, маънавий ҳаётида катта ўрин тутган.

Ад..Абдуллаев В., Танланганасарлар, 1ж., Т., 2002; Валихўжаев Б., Мумтоз сиймолар, 1ж., Т., 2002.