Xoja Ibodullo Sayid
Хожа — то’лиқ исми Ибодулла Сайид Пошшохо’жа бинни Абдулваҳобхожа бо’лган Хожа Занги ота авлодларидан бо’либ 1480-йилда Ашхобод яқинидаги Нисо шаҳрида Шайх ул-ислом Абдулваҳобхожа оиласида тавалуд топган.
Ҳаёти
Хожанинг ҳаёти ҳақидаги асосий ма’лумотлар бизга унинг о’г’ли Ҳасанхожа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” я’ни “До’стлар ёдномаси” асари орқали етиб келган.
Хожа Нисо, Марв мадрасаларида та’лим олади, Самарқанд ва Бухорода яшайди, бир қанча вақт вақф ерларининг ҳисоби устидан назорат олиб борувчи садрлик лавозимини эгаллаган. Балх ҳокимлиги Кистан Қаро Султон қо’лига о’тгач, Хожа дин аҳллари ва уламолар бошлиг’и - шайхулисломлик вазифасида ишлаган.
Хожа Шайбонийлар салтанатида вилоят ҳокими, жумлат ул-мулк вазифаларида ишлайди. Адиб ниҳоятда чиройли хат ёзганлиги учун хонлар о’ртасида ёзишмалар ҳам олиб борган.
1547-йилда вафот этган Хожа Баҳоуддин Нақшбандий қабри ёнига дафн қилинган.
Ижоди
Хожанинг “Муфтоҳ ул-адл”, “Гулзор”, “Мақсад ул-атвор” асарлари машҳур бо’либ, бу асарлар ҳикоят, қитъа, рубоий, маснавий, фард каби жанрларда ёзилган.
“Муфтоҳ ул-адл” (Адолат ёки одиллик калити) асари 1508-1510-йилларда ёзилган бо’либ,Шайбонийхоннинг о’г’ли Темур Султонга баг’ишланган. У 15 бобдан иборат.
“Гулзор” асари лақаби “Одил” бо’лган Кистон Қора султонга баг’ишлаб, 1538-йилда ёзилган. Асар мобайнида Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонидан ижодий фойдаланилган.
“Мақсад ул-атвор” достони Кистан Қаро Султоннинг тог’аси Жонибек Султонга баг’ишланган бо’либ, 1514-1520-йилларда ёзилган. Асар Низомий Ганжавийнинг “Маҳзан-ул-асрор” асарига назира шаклида ёзилган.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |