Xoja Mir Muhammad Salim
Хожа Мир Муҳаммад Салим, Муҳаммад Рустам султон ўғли (ХВИИ аср охири – ХВИИИ асрнинг 1-ярми) – тарихчи олим. Аштархоний султонлар оиласида туғилган. Убайдуллахон ИИ ўлдирилгач (1711), ҳаж қилиш баҳонаси билан Арабистонга жўнаган. Ҳаж маросимидан кейин бобурийлардан Носируддин Муҳаммадшоҳ (ҳукмронлик даври 1719—48) хизматига кирган. Носируддин Муҳаммадшоҳнинг топшириғи билан у 1731-йилда форс тилида „Силсилат ас-салотин“ („Подшолар силсиласи“) тарихий асарини ёзган. Асар муқаддима ва 4 қисмдан иборат. Асарнинг 3—4-қисмлари алоҳида қимматга эга бўлиб, Бухоро хонлигининг 16— ХВИИИ аср 1-чораги тарихини ўз ичига олади. Асарда Бухоро хонлари ва Динмуҳаммадхоннинг Ҳиндистон, Туркия ва Эрон ҳукмдорлари билан ёзишмалари (20 та мактуб) матни келтирилган. Шунингдек, асарда улус тизими, солиқдар, Ўрта Осиё шаҳарлари, аҳолиси ва урфодати ҳақида кимматли маълумотлар бор. Бу асарнинг қўлёзмаси Бодли кутубхонаси (Англия)да (инв. № 269) сақланади.
Адабиёт
- Аҳмедов Б. А., Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари, Т., 1991.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистон тарихи ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |