Хожа Тожиддин Ҳасан — (1574—1646) — аллома ва авлиё. Ҳазрат Хожа Тожиддин Ҳасан 1574-йил таваллуд топган. У Хожа Саъднинг тўнғич ўғлидир[1]. Хожа Тожиддин тариқат сабоғини ўз отасидан ўрганган. Хожа Саъд умр паймоналари тўлганини сезганларидан сўнг барча муридларни чорлаб, дедилар: „Сизлар гувоҳсиз, биз вақф мутаваллилиги, хонақоҳ ходимлиги, мозорбоши шайхлиги ва сағирларга васийлик қилишни ўғлимиз Хожа Тожиддинга юкладик!“ Нақшбандия тариқатининг пири Хожа Тожиддин Ҳасан оталари васиятига амал этиб, ҳақу ҳақиқат йўлида хизмат қилдилар. Аштархоний Имомқулихон (1611—1642) Хожа Тожиддинга мурид эди. Амир Ҳазратга катта-катта инъомлар берган. Хожа Тожиддин Имомқулихоннинг синглисига уйланган. Хожа Тожиддин Регистонда Дор уш-шифо мадрасасини қурдирган. Бу бино ўз даврининг дорихонаси ҳам ҳисобланган. Унда ҳар йили 800 та катта шиша гулоб, шунингдек, кўз ва бошқа касалликларга шифо бўладиган дори-дармон тайёрланган. Бу мадраса кутубхонасида ўн мингдан зиёд китоблар бўлган. Хожа Тожиддин ўнлаб обидаларни ўз маблағлари ҳисобидан таъмирлаган. Манбаларда таъкидланишича, Хожа Тожиддин шарофатларидан Хожа Али ар Ромитаний авлодлари ҳисобланган Хожа Тоҳир ар Ромитаний амир жазосидан қутулган, шунингдек, Қоқлик мавзеидаги халқ Хожа Тожиддин илтимосларига биноан Имомқулихон қирғинидан омон қолган. Соҳибкаромат авлиё Хожа Тожиддин Ҳасан Жўйборий 1646-йил вафот этган. Қабри Ҳазрат Хожа Исломнинг ёнида бўлиб, Чор Бакр зиёратгоҳида ҳисобланади. Атоқли ўзбек адиби Садриддин Салим Бухорий Хожа Тожиддин Ҳасанни ҳалоллик, поклик, ростгўйликда ўз замонасининг ягонаси бўлган деб таъриф берган. У тўғрисида маълумотлар аниқ сақланмаган[2].

Авлиё

Исм

Хожа Тожиддин Ҳасан

Таваллуди

1574-йил

Вафоти

1646-йил

Фалсафа мактаби


Манбалар

  1. ↑ Йўлдошев Н. Бухородаги айрим авлиёлар тарихи. Бухоро: Бухоро нашриёти, 1993 — 143-бет. 
  2. ↑ Садриддин Салим Бухорий. Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари. Бухоро: Дурдона нашриёти, 2012 — 291-бет.