Хожа Уббон - Бухоро шаҳридан 50 км шим.ғарбда, Дашти Урганжий қумлигида жойлашган шифобахш сувли қудуқ ва қадамжо (сағанали дахма). Аслида у "Хожа Оббон" шаклида юритилиб, "сув қўриқчиси, сув ҳомийси" маъносини англатган.

Ривоят қилинишича, Х.У.Амударё қайиқчи ва кемачиларининг шфи ва сув муаккили: қоқшоқ қўриқ ерлар ва даштларга булутларни ҳайдаб ёмғир ёғдирадиган авлиё ҳисобланган. Шу боисдан Бухоро вилоятининг сувсиз даштликларидаги айрим қишлоқ ва қадамжолар Уббон, Султон Хубби, Ҳазрат Хуббин ва Оқших бобо каби номлар билан аталади. Х.У. қудуғининг суви минерал тузларга бой, таъми шўр ва аччиқ бўлиб, ўтмишда тери касалликларига йўлиққан кишиларнинг даволаниш маскани ва зиёратгоҳи бўлган.

Х.У. зиёратгоҳи илгари бир неча иншоотлар мажмуидан иборат бўлган. Қудуқ усти пишиқ ғиштдан чортоқ услубида гумбазли бино, унинг ёнгинасида хонақоҳ ва панжа шаклида мис туғлар ишланган, бир нечта сағаналарнинг бош қисмида архар шохлар ўрнатилган.

1964-йилда Х.У. қудуғи устидан ХИВ аср меъморий ҳамда нодир гидротехника обидаси бузиб ташланган. Бироқ, кўп вақт ўтмай у жойда янги қудуқ кавланиб, янги иморатлар қад кўтарди, сағаналар таъмирланди, даволанувчи зиёратчиларнинг сони эса ортиб борди.

Ад. Айний С, Эсдаликлар, Т., 1953; Ғуломов Я., Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Қадим замонлардан ҳозиргача, Т., 1959; Йўлдошев Н., Бухороавлиёларинингтарихи, Бухоро, 1997.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов.