Хожа аҳрорий — маҳаллий эртапишар хўраки узум нави. Тупи уртача усади. Барги тугарак, бутун ёки уч булмали, туксиз. Гули икки жинсли. Узум боши йирик, силиндрсимон, ўртача зич ёки ҳавол. Ғужуми ўртача, думалоқ тухумсимон, пўсти юпқа ва майин, хушхўр, кўкимтирноввотранг. Таркибида қанд моддаси 20—22%. Август бошларида пишади. Ҳосилдорлиги 100—140 с/га. Асосан, томорқа боғларда етиштирилади.