Хожабек Сеитов (1917-йил 25-август, Қорақалпоғистон, Қораўзак тумани — 2001-йил 20-апрел, Нукус) — қорақалпоқ ёзувчиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1972). Қорақалпоғистон Ўқитувчилар институтида ўқиган (1938—1941). Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши қошидаги Радиоэшиттириш қўмитаси (1947—1958) ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси (1952—1958). "Совет Қарақалпақстани" газ. бўлим мудири (1958-йилдан). Поэтик асарларида ("Бахтли ҳаёт", 1947; "Гуллаётган овул", 1955, Н. Жапақов билан ҳамкорликда; "Тонг шуъласи", 1968 ва бошқалар) қорақалпоқ халқи турмуш тарзи тасвирланган. Ўзбек тилида "Ҳаёт тонги" (1954), "Тўлқинлар" (1956), "Яйлов юлдузи" (1968) каби асарлар ёзган. "Машаққатли бахт" (1959), "Кучли шамол" (1973) романлари муаллифи. Миртемирнит "Қорақалпоқ дафтари" асарини қорақалпоқ тилига таржима қилган (1959[1][2]).

Хожабек Сеитов
Таваллуди 25-август 1917-йил
Вафоти 20-апрел 2001-йил(2001-04-20)
(83 ёшда)
Нукус
Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Машаққатли бахт [роман], Т., 1962; Яйлов юлдузи [шеърлар ва достон], Т., 1968.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил