Xoji Ahmar
Бу 2022-01-17да манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Хожи Аҳмар (Хизирулла Ахмаров) (18-феврал 1929-йил — 15-январ 1993-йил) ўзбек филм режиссори, ссенарийнависи ва актёридир.
| Хожи Аҳмар | |
|---|---|
| Таваллуди |
18-феврал 1929-йил Хондайлиқ қишлоғи, Тошкент, Ўзбекистон |
| Вафоти |
15-январ 1993-йил (63 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Касби | филм режиссор, ссенарийнавис, актёр |
| Фаолият йиллари | 1961—1990 |
Фаолияти
1946-йил Ўрта Осиё давлат университетига ўқишга кириб, 1951-йилда „Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи“ мутахассислиги бўйича тўлиқ курсни тамомлаган. Тарихчи-шарқшунос малакаси берилган.
1952-йил 1-декабрдан 1953-йил 1-июлгача СССР Совет Ёзувчилар уюшмаси А.М.Горкий номидаги Адабиёт институти қошидаги ўзбек ёзувчилари курсларида таҳсил олди.
1955-йилда Бутуниттифоқ давлат кинематография институтига (А.Довженко, Й.Солнцева ва М.Чиаурели устахонаси) ўқишга кирди, 1961-йилда кинорежиссорлик бўйича тўлиқ курсни тамомлади.
„Дон чорвадорларида“ биринчи ҳужжатли филмини Ростов-на-Дону шаҳрида ВГИКда талаба бўлган пайтида суратга олинган. Кейин „Ўзбекфилм“ киностудиясида „Ганг қизи“ ва „Конструктор“ бадиий филмларини суратга олган. Ёзувчи сифатида „Буюк оила“ (Ҳамид Ғулом билан ҳаммуаллифликда), „Ким ҳақ?“, „Чоллар“, „Дуэл“ қисса ва очерк тўпламлари, „Манба“ қиссалари муаллифи. 1992-йил декабр ойида тугаган „Сергей Бондарчук ва бошқалар“ ҳужжатли ҳикояси (ҳали нашр этилмаган) … У ўзбек ва рус тилларида ёзган.
Сергей Бондарчукнинг „Мўжиза истаги“ китобини ва бошқа бир қатор адабий асарларни ўзбек тилига таржима қилган. Ссенарий муаллифи ва кинорежиссор сифатида: „Интеграл“, „Баҳорда қалдирғочлар келади“, „Тўрт фасл“, „Азиз москваликларим“; Ҳужжатли филмлар: „Колхоз санаторияси“, „Тамарахоним қўшиқлари“, „Асрлар анъаналари“ ва бошқалар; Анимацион филмлар: „Ердаги из“ ва „Энг ярамас“.
Актёр сифатида у ўзининг филмларида рол ўйнаган: „Менинг азиз москваликларим“ филмида Ота ва „Уран сайёрасининг сунъий йўлдоши“ филмида Рожа Каул.
А.Беляевнинг „Ариэл“ қиссаси асосида „Уран сайёрасининг сунъий йўлдоши“ сўнгги бадиий филми суратга олинган.
Вафоти
Хожи Аҳмар 1993-йил 15-январда: „Мен бир томонлама чипта билан узоқ хизмат сафарига кетяпман“, деб ҳазиллашиб, кутилмаганда оламдан ўтди.
Филмографияси
- „Ганг қизи“ (русча: „Доч Ганга“)(1961) — режиссор
- „Тамарахоним қўшиқлар“ (ҳужжатли филм, русча: „Песни Тамари“)(1962) — режиссор
- „Қийин йўл“ (русча: „Трудний пут“)(1964) — режиссор
- „Интеграл“ (русча: „Интеграл“)(1970) — режиссор, ссенарий муаллифи, актёр (эпизод)
- „Ердаги из“ (анимацион филм, русча: „След на земле“)(1973) — ссенарий муаллифи
- „Қалдирғочлар баҳорда келади“ (Алманах филм, русча: „Ласточки прилетают весной“)(1974) — режиссор, ссенарий муаллифи (М.Қориев билан ҳамкорликда), актёр
- „Тўрт фасл“ (русча: „Четире времени года“)(1976) — режиссор, ссенарий муаллифи
- „Энг ярамас“ (анимацион филм, русча: „Самий непослушний“) (1976) — ссенарий муаллифи
- „Азиз москваликларим“ (русча: „Дорогиэ мои москвичи“) (1981) — режиссор, ссенарий муаллифи, актёр
- „Уран сайёрасининг сунъий йўлдоши“ (русча: „Спутник планети Уран“) (1990) — режиссор, ссенарий муаллифи, актёр