Хоккайдо
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Хоккайдо — Япониянинг шимолий қисмидаги орол, катталиги бўйича 2ўринда (Хонсю о.дан кейин). Тинч океан ва унинг Япон ва Охота денгизлари ўраб туради. Майдони 77,7 минг км² (атрофидаги ороллар билан 78,5 минг км²). Х. мураккаб шаклга эга. Релефи, асосан, тоғли, энг баланд жойи 2290 м (Асахи чўққиси). Ҳаракатдаги вулканлар бор. Тезтез кучли зилзилалар бўлиб туради. Тошкўмир, олтингугурт, темир рудаси конлари бор. Иқлими мўътадил, муссонли иклим. Январнинг ўртача температураси —3° дан Ггача, июлники 17—21°. Йиллик ёғин 800–1500 мм. Кузда тайфунлар бўлади. Дарёлари серсув, гидроэнергияга бой. Х. майдонининг 60% ўрмон. Йирик шаҳарлари — Саппоро, Хакодате. Хўжалиги ҳақида Япония мақоласига қаралсин.