Холбейн, Голбейн (Ҳолбеин) Ханс Кичкина (тахминан 1497/98, Аугсбург — 1543-йилнинг 7.10 ёки 29.11, Лондон) — немис рассоми ва графиги; Уйғониш даврининг йирик вакили. Отаси рассом Ханс Х. Каттадан таълим олган. 1515—26 йиллар Базелда, 1526—32 йиллар Англияда ишлаган, 1536-йилдан кирол Генрих ВИИИ саройида рассом. Х. санъати инглиз ва Ғарб. Европа портрети ривожига кучли таъсир кўрсатган. Базелда диний мавзуларда асарлар яратган ("Жонсиз Исо", 1521 ва бошқалар), инсонпарварларнинг ички қадрияти ва маънавий қудратини ифодаловчи портретлар ("Эразм Роттердамский", 1523, Лувр ва бошқалар), портрет расмлар, иллюстрациялар (Эразм Роттердамскийнинг "Тентаклик мактови" асарига, 1515 ва бошқалар) ишлаган, жамоат биноларини безаган. "Ўлим қиёфалари" (1524—26, "Ўлим рақслари" номи билан машҳур) туркум расмларида Буюк хоч уруши воқеаларини мажозий шаклда акс эттирган. Инглиз инсонпарварлари билан ишлаган даврда психологик ўткир ва аник, рангтасвир ("Астроном Николос Крацер", 1528, Лувр ва бошқалар) ва графика ("Томас Мор", қалам, кумир, сангина, 1527, Виндзор қасрида ва бошқалар) портретлари юзага келди. Х. замондошларининг ўзига хос хусусиятларини синчиклаб кузатади ҳамда уларнинг киёфаларини аниқ тасвирлайди: савдогар Г. Гиссе (1532, БерлинДалем картиналар галереясида), франсуз элчиси Ш. Морстт (тахминан 1534 35, Дрезден картиналар галереясида), инглиз кироличаси Жейн Сеймур (1536— 37, Вена санъат тарихи музейида) кабиларнинг машҳур портретлари шулар жумласидан; "Темирсарой" (1541—43, Лондон) ва бошқа деворий расмларни ишлади.

Х. ижоди жаҳон портрет ва Уйғониш даври бадиий маданиятининг чўққисидир.