Xoldor Yoqubov
Холдор Эгамбердиэевич Ёқубов (1931-йил 15-сентйбар, Туркистон тумани, Чимкент вилояти, Қозоғистон ССР — 2008-йил 29-декабр, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик олим, Ўзбекистонга хизмат кўрсатган ирригатор, техника фанлари номзоди.
| Холдор Ёқубов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1931-йил 15-сентябр Туркистон тумани, Чимкент вилояти, Қозоғистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти |
| Таълими | Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти |
| Илмий даражаси | техника фанлари номзоди |
| Мукофотлари | |
Биографияси
Холдор Ёқубов 1931-йил 15-сентябрда Туркистон туманидаги Қарноқ қишлоғида туғилган[1]. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг укаси. 1953-йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тугатган. 1955—1958-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг сув муаммолари ва гидротехника институти аспирантурасида таҳсил олади, сўнгра сув муаммолари ва гидротехника институтида кичик илмий ходим (1958—1960), катта илмий ходим (1960—1966) сифатида фаолият олиб борди. 1964-йилда профессор Н. М. Решеткина раҳбарлигида „Методы строительства и расчет конструктивных элементов водоприемной части скважин вертикального дренажа“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади. 1969—1974-йилларда Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институти муҳандислик мелиорацияси бўлими, мелиорация жараёнларини математик моделлаштириш ва филтрация бўлими мудири бўлиб ишлаган. 1974—1990-йилларда институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, 1990—1995-йилларда Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институтининг илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси бош директорининг ўринбосари бўлган[1]. 1995—2008-йилларда Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалиги мувофиқлаштириш комиссиясининг илмий-ахборот марказида етакчи илмий ходим бўлиб ишлаган. 2008-йилдан умрининг охиригача Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти қошидаги ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида „Ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва самарадорлигини баҳолаш технологиялари“ лабораториясида етакчи илмий ходим бўлиб ишлаган[1]. 2008-йил 29-декабрда вафот этган. Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Илмий фаолияти
Олим тик қудуқ ва очиқ зовур тизимларининг эксплуатацион ишончлилиги бўйича чуқур тадқиқотлар олиб бордилар, турли табиий ва иқтисодий шароитларда уларнинг элементларини ишдан чиқиш қонуниятларини ўрганган[1]. Зовур-заҳкаш тизими самарадорлиги пасайишининг мелиоратив ҳолат ва ҳосилдорликка таъсири ўрганилган. Ушбу тизимларнинг ишончлилигини ўрганиш асосида таъмирлаш-тиклаш ишларининг вақти ва ҳажмини ҳисоблаш усуллари, янгича тиклаш технологиялари ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чоралари ишлаб чиқилди. Олим томонидан олиб борилган тадқиқотлар янги ерларни кенг ўзлаштириш, йирик ирригация массивларида илғор турдаги суғориш-зовур тизимлари ва эксплуатация технологияларини яратиш даврида Ўрта Осиё ҳудуди жаҳон ирригация ва дренаж мутахассислари ҳамжамияти учун ўзига хос тажриба базаси бўлиб хизмат қилди. Олим ҳар хил турдаги зовурларни (ётиқ ва тик қудуқ) ва уларнинг параметрларини (чуқур ва саёз) дренажлаш пайтида фаол сув ва туз алмашинуви зонасидан туз миқдорини олиб чиқиш ҳақидаги тортишувларнинг асоссизлигини исботлаган[1].
Манбалар
- 15-sentyabrda tugʻilganlar
- 1931-yilda tugʻilganlar
- Chimkent viloyatida tugʻilganlar
- Beruniy nomidagi davlat mukofoti laureatlari
- Oʻzbekiston olimlari
- Fan nomzodlari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan irrigatorlar
- Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muxandislari instituti bitiruvchilari