Холид Машал (арабча: خالد مشعل‎‎; 1956-йил 28-май) — Ҳамас етакчиларидан бири, Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари (1996-2017)[1].

Холид Машал
خالد مشعل
Ҳамас сиёсий бюроси раиси
Мансаб даври
1996-йил – 2017-йил 6-май
Депутат Моуса Абу Марзоок (1997-2013)
Исмоил Ҳания (2013-2017)
Аввалгиси Моуса Абу Марзоок
Кейингиси Исмоил Ҳания
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1956-йил 28-май (1956-05-28) (70 ёш)
Миллати Фаластинлик
Сиёсий партияси Ҳамас
Истиқомат жой(лар)и Силwад, Wест Банк (1956–1967)
Дамашқ, Сурия (2001–2012)
Дўҳа, Қатар (2012–2024)
Туркия (2024–ҳозиргача)
Алма матер Кувайт университети

Ҳаёти

Холид Машал 1956-йил 28-майда таваллуд топган. 1971-йилда „Мусулмон биродарлар“га қўшилган. 1996-йилда Ҳамас сиёсий бюроси бошқарган, лекин ҳаракатнинг етакчиси деб ҳисобланмаган[2]. Исроил махсус хизматлари 1998-йилда Иорданияда заҳарлашади ва у комага тушади.

2017-йилги Холид Машал сайловда Исмоил Ҳанияга енгилганидан сўнг Қувайт, Иордания ва Сурия каби давлатларда истиқомат қилади[1].

2024-йилда Яҳё Синварнинг ўлдирилганидан кейин у Ҳамас етакчиси бўлишни ўз бўйнига олади[3][4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Кун.уз. „Ҳамаснинг янги раҳбари ма’лум қилинди“ (2024-йил 18-октябр). Қаралди: 2024-йил 18-октябр.
  2. ↑ Азон Глобал. „Нега Ҳамаснинг ҳақиқий этакчисини ўлдириш имконсиз?“ (2024-йил 3-август). Қаралди: 2024-йил 20-октябр.
  3. ↑ Процесс.уз. „ҲАМАСга янги раҳбар келди“ (2024-йил 18-октябр). Қаралди: 2024-йил 20-октябр.[сайт ишламайди]
  4. ↑ Демократ.уз. „ҲАМАСга янги етакчи тайинланди“ (2024-йил 19-октябр). Қаралди: 2024-йил 20-октябр.

Ҳаволалар