Холиджон Комилов (1945-йил, 5-январ; Тошкент шаҳри) — Ўзбекистон қаҳрамони, „Меҳнат шуҳрати“ ордени соҳиби.

Холиджон Комилов
Таваллуди 1945-йил 5-январ (1945-01-05) (81 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент давлат медицина институти
Дини Ислом
Унвони Тиббиёт фанлари доктори, профессор
Отаси Маҳаммаджон Комилов
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni Oʻzbekiston qahramoni

Таржимаи ҳоли

Холиджон Комилов 1945-йилнинг 5-январ куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1968-йилда Тошкент давлат медицина институтини битирган. 1988-йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг офталмология кафедраси мудири бўлган. 2015—2019-йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлган. 1972-йилда Холиджон Комилов Тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олган. 800 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи: 2 та монография, 8 та услубий қўлланма муаллифи. Бундан ташқари Комилов 8 та фан доктори ва 39 та фан номзодининг устози ҳисобланади[1].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 166.
  2. ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамонлари кимлар?“. 2023-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2023-йил.

Адабиётлар

Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.