Холмуҳаммад Охундий (1892—1938) — давлат ва жамоат арбоби. Холмуҳаммад Охундий 1892-йил Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Холмуҳаммад Марғилондаги дастлабки мактабда таҳсил олади. Кейинчалик рус-тузем мактабида рус тилини ўрганади.

Холмуаммад Охундий
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1892-йил
Марғилон шаҳри
Вафоти 1938-йил

Ёши 18 га тўлганда Марғилон рус-тузем мактабига қоровул бўлиб ишга кирган. Бу ерда бир йил ишлайди.

Холмуҳаммад Охундий 1910-йилда Марғилондаги Зингер компаниясида оддий ишчи сифатида фаолият кўрсатади ва 1915-йилгача бу ерда ишлайди. 1913-йилдан у Марғилондаги тошкентлик Қудратилла ҳожи томонидан очилган жадид мактабида ўқишни давом эттиради. 1914-йил ушбу мактабда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг таклиф қилиниши мактабнинг обрўсини ошириб юборган. Холмуҳаммад Охундий 1914-йилнинг 12-январида Асака рус-тузем мактабига, 1915-йили эса Шаҳрихон рус-тузем мактабига ўқитувчи сифатида қабул қилинган. У фаолияти давомида фабрикада ишлаб, немис тилини ҳам ўрганади. Устози Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг таъсири остида дастлабки шеърларини ёзади. Холмуҳаммад Охундий 1917-йили Туркистон мухториятини жон жаҳди билан қўллаб-қувватлайди[1]. У 1918-йилда Марғилонда сўл эсерлар партиясига, шу йилнинг ёзида эса компартияга аъзо бўлади. У аввал Фарғона маориф бошқармасида ишлайди ва кейинчалик Тошкентга келади.

Ўзининг ма'лумоти етарли эмаслиги ва яхши ўқитувчи бўлиши учун яна ўз устида ишлаб, ўқишни давом эттирмоқчи бўлади. Шу боис Инспексияга рапорт бериб вазифасидан озод қилинишини, таълим олишни давом эттиришни сўраган. Илтимос қондирилган. Рус-тузем мактаби ўқув режасидаги билим ҳажми этарли эмаслигини англаб, билимини ошириш мақсадида Тошкентга келади. Уни Эски шаҳарда битта мусулмон мактаб очишга таклиф этишади. Бу ишни бажаради, жуда ҳам оз миқдорда ойлик олади. Барибир ўқишни давом эттирмоқчи бўлади. Бу вақтда Тошкентда Лобанко томонидан очилган йиллик билим берувчи хусусий курслар бўлган, унга кириб ўқийди. Феврал инқилоби туфайли Холмуҳаммад Охундийда ижтимоий ишларда хизмат қилиш иштиёқи ортади. Марғилонга қайтиб келиб янги усулдаги мактаблар ўқитувчиларини ҳамда ёш ўзбекларни тўплаб бирор ташкилот тузишга киришади. Лекин бирор ишга эришолмайди. Чунки Муваққат ҳукуматнинг Марғилондаги жамоат хавфсизлик комитети энг реаксион йўл тутаётган эди.

1919-йилдан 1925-йилгача маориф соҳасидаги ташкилий ишларда фаол бўлади. У Худоёрхон ўғиллари ва набиралари обрўсини кўтаришга, уларни бошқарувга жалб этишга уринганлар —Худоёрхончиликка қарши кўп чиқишлар қилган. Мухторият э'лон қилинганидан сўнг жамоат ишларидан кетиб ўқитувчилик ишини давом эттиради. Бироқ 1918-йил терлама касалига чалиниб, шаҳар думаси тарқатилганини совет ҳукуматига сайлов бўлаётганини уйида эшитади. Сўнг соғайиб, сайловда қатнашади, ижроқўмга сайланади. Марғилон совети ижроия комитети мас'ул котиби бўлиб сайланади. Шу вақтда босмачилар етакчиси Мадаминбекка қарши кураш олиб боргани ҳам қайд этилган[2].

Холмуҳаммад Охундий 1920—1925-йилларда Марғилон шаҳар вақф бўлимининг мудири сифатида фаолият кўрсатади. У 1923-йили ўзининг номидан 50 сўм, вақф ҳисобидан эса 1000 сўм тўплаб Германияда таҳсил олаётган талабаларга маблағ ажртади. У 1925—1929-йиллар Маориф халқ коммисарлиги тизимида фаолият олиб боради. 1925-йил Мажид Қодирий раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида Мажид Қодирий билан биргаликда Париж санъат кўргазмасига боради. У 1925—1926-йилларда Тошкентдан кетиб, „Фарғона“ газетасининг муҳаррири бўлади. 1929-йил Москвада журналистика соҳасида таҳсил олади. 1932-йил Холмуҳаммад Охундий Ўзбекистон ССга қайтиб, ЎзССР КП Марксизм-ленинизм институтида муҳаррир сифатида ишлайди. 1938-йил 7-февралда унинг уйида тинтув ўтказилади. 1938-йил 4 октабр суд қарори билан отиб ташланади[3]. Холмуҳаммад Охундий КПССнинг ХХ сездидан сўнг реабилитация қилинган.

Манбалар

  1. ↑ Ирзаев Б. Қўқон тарихидан лавҳалар. Тошкент: „Академнашр“, 2020 — 240-бет. 
  2. ↑ Рустамбек Шамсиддинов. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. 1-китоб. Тошкент, „Шарқ“ 2012 — 80-бет. ИСБН 9789943004818. 
  3. ↑ Ҳасанов Б. Тарихнинг номаълум саҳифалари ВИИИ китоб. Тошкент: „Академнашр“, 2018 — 304-бет.