Xomsah arablari
Хомсаҳ араблари — Эроннинг Форсдаги кўчманчи ва чорвадор қабиласи. Улар Хомсаҳ конфедерациясининг бир қисмидир. Улар Марказий Осиё арабчасининг бир лаҳжасида сўзлашади. Аҳолиси тахминан 200 000 кишини ташкил этади[1].
Тармоқлар
Форсдаги икки араб қабиласи — Шайнобий ва Жобирийлар.
Шайнобий
Шайнобийларбошқа гуруҳдан олдин Эронга кўчиб келган. Аввал улар Хуросонда жойлашиб, кейинроқ Фарс ҳудудига кўчиб ўтган. Уларнинг бир гуруҳи Хузистондаги Бави туманининг Шайбон шаҳрида яшайди[2].
Жобирий
Форсга жойлашган Жобирийлар ўзларини пайғамбар Муҳаммаднинг саҳобаси бўлган Жобир ибн Абдуллоҳ авлодларидан деб билади. Уларнинг аждоди шайх Жиноҳ Фарсга кўчиб келиб, шайбон бир қизга уйланган ва авлодларини „Жобирийлар“ деб атаган[2].
Тил
Хомсаҳ араблари Марказий Осиё арабчасининг ўзбек арабчаси билан яқин қариндош бўлган бир лаҳжасида сўзлашади. Уларнинг лаҳжасини бошқа араб тилида сўзлашувчилар тушуниши қийин. У Форс кўрфази арабчаси билан боғлиқ эмас[1].
Дин
Хомсаҳ араблари асосан шиа мусулмонлардир[2][яхшироқ манба керак].
Яна қаранг
Манбалар
Адабиётлар
- Али Моҳаммад Нажафи. Араб қабиласининг буюк кишилари ва қабилалар
- Али Моҳаммад Нажафи. Хомсаҳ қабилалари воқеалари
- Фарсдаги Хомсаҳ араблари тарихи