"Хон Шатир" (қозоқча: Хан Шатыр) — Қозоғистоннинг пойтахти Остона шаҳридаги йирик кўнгилочар ва савдо маркази (Остонанинг янги рамзи), 2010-йили 6-июлда Остона куни муносабати билан очилган.

Хон Шатир
Умумий маълумот
Мақоми Қурилиши якунланган
Манзили Остона, Турон шоҳ ко'часи 37
Мамлакат Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Баландлиги
Баландлиги 150 метр
Арчитеcтурал Норман Фостер
Энг юқори қавати 6

Тавсифи

Хон Шатир дунёдаги чодир типидаги қурилишларнинг энг яхши[1] ва Қозоғистондаги савдо марказларининг энг каттаси, ҳали бетакрор ташқи кўриниши билан ажралиб туради. Хон Шатир СОСО жаҳон даражасидаги кўнгилочар ва харидларни бир том остида бирлаштирган биринчи турмуш тарзи маркази ҳисобланади.

Лорд Норман Фостернинг тасаввуриан чиққан меъморий мўжиза — „Хон Шатир“ савдо-кўнгилочар марказининг биноси Марказий Осиёдаги мисли кўрилмаган ва энг йирик меъморий лойиҳа бўлиб ҳисобланади.[2] Ушбу мажмуанинг баландлиги 200 метрни ташкил қилади. Унинг асосий бўлиги флорополимер билан қопланган нозик тўрдан иборат улкан шатирдан туради. Қоплашга ишлатилган флорополимер ЭТФЕ ёруғни кўпидан узатувчи, бинонинг ички қисмини иссиқ билан совуқдан ҳимоя қиладиган ажойиб қурилиш материалларидан бири бўлиб топилади. Об’ект асосан мустаҳкам ва барқарор монолитик металл қурилмалардан иборат. Металл ўрнатишларнинг умумий оғирлиги 2300 тоннани ташкил этади ва бутун стендга ўрнатилган томнинг баландлиги 150 метрни ташкил қилади. Ушбу улкан бино ичида қўлланиладиган махсус панжурлар ва ўрнатилган шамоллатиш мосламалари орқа тарафдаги ўзгарувчан об-ҳаво шароитида мажмуадаги ҳаво ҳароратини барқарор ушлаб туриш имконини беради. Бинонинг металл рамкаси 2300 тонна, томнинг баландлиги 150 метр.

„Хон Шатир“нинг ички ҳажми 110 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Бу савдо ва кўнгилочар марказида энг катта шаҳар боғи, йирик савдо марказлари, кинотеатр, консерт заллари бўлади. Шу билан бирга иншоатнинг ҳамма қаватларида кафе ва ресторанлар жойлашган. Марказнинг ичида тропик боғлар, гулзорлар, фавворалар мавжуд. Болаларниг ажойиб дам олиши учун 7 ва 4 метр баландликдаги сув слайдлари жиҳозланган.

Бино меъмори, меъморчилик устаси Норман Фостер.

Бош пудратчи Туркиянинг Сембол Cонструcтион (Сембол Cонстраcтоин) қурилиш компаниясидир .

Хизмат доираси

Бу ажойиб қурилишнинг солинишига барча шаҳар аҳолиси билан қаторда, дунёнинг барча етакчи савдо компаниялари вакиллари ҳам катта қизиқиш билдиришди. Самарали ижарага бериш, дўконларни жойлаштириш пухта режалаштирилганликдан, савдо ўринларида дунёга машҳур брендларнинг ҳаммаси борича жойлаштирилган „Хон Шатир“ марказида Қозоғистонда биринчи марта дунёга машҳур Дебенҳамс универсал дўкони очилди. Ушбу компания 120 йилдан бери жаҳон савдосида ўз бизнесини муваффақиятли олиб бормоқда. Ушбу компания маҳсулотлари сотиладиган савдо марказининг майдони 3 минг квадрат метрни ташкил қилади. Худди шундай, бу ерда Мудо Cонcепт брендлари сотиладиган 1500 квадрат метрлик савдо маркази очилди. Ушбу компания пойтахт аҳолисига меҳмонхоналар, ресторанлар, кафелар ва барлар учун барча зарур маҳсулотлар ва жиҳозларни таклиф этади.

Умумий савдо майдони 6000 квадрат метрдан ошадиган „Хон Шатир“ савдо маркази Остонадаги энг йирик гипермаркетга айланган.

Савдо марказларидан бошқа „Хон Шатир“ марказида „РИХОС СПА“ фитнесс-спа марказлари фаолият юритмоқда. Бинонинг ҳар бир қаватида ресторан ва кафелар бор. Уларда жаҳон ошхоналарининг тажрибали ошпазлари пойтахтликлар учун дахлдор таомлар тайёрлаб, хизмат қилиб келади. Ва олтинчи қаватда сузиш ҳавзаси, аквапарк ва [универсал, ёпиқ пляж мавжуд. Натижада мазкур марказга келган дам олувчилар Остонанинг қуш назаридан гўзал манзарасидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлди.

„Хон Шатир“ марказидаги бир қанча кинотеатрлар томошабинлар учун дунёга машҳур „Чаплин Cинема“ компанияси дунёда чиққан сўнга янги филмларни тақдим этмоқда. Бу қурилиш биноси жойлашган майдонда баландлиги 38 метр бўлган, Остонада тенги йўқ минора, ажойиб том билан бирга. Шу билан бирга, ҳаракатланувчи монорелсли темир йўл, 7 ва 4 метр баландликдаги тўсиқлар билан сузиш марказлари мавжуд.

Кўнгилочар марказлар

Фаме Cитй кўнгилочар маркази

Фаме Cитй кўнгилочар маркази болаларгина эмас, балки катталар учун ҳам 100 дан ортиқ турдаги ўйинлардан баҳраманд бўлишга таклиф қилади.

Фаме Cитй ўзининг турли қизиқтирадиган ўйинлари билан, ўйин-кулгу турлари билан келган оилалар учун унутилмас таасурот қолдиради. Ташриф буюрувчилар турли хил ўйин-кулгилардан баҳраманд бўлишлари, поэздда қўрқинчли ғордан ўтишлари мумкин ва „Олтин кон“ ўйини унутилмас туйғуларни қолдиради.

Мини Cитй

Мини Cитй — Фаме Cитйда жойлашган Мини шаҳарча. Хон Шатир СОСОда харид қилиш пайтида болаларни турли тўгараклар ва касбий тайёргарлик билан илҳомлантиради.

Сув аттраксиони

Сув аттраксиони — сув каналлари ва ёғоч қайиқлари бор, баландлиги 4 м, тушиши 7 м, ён томани дарахтлар ва чиройли ўсимликлар билан ўралган аттраксион.

Қулаш минораси

Остона шаҳридаги ўзининг тури бўйича энг баланд аттраксион, баландлиги 38 метр қизиқтирадиган ўйин тури эркин йиқилиш ҳиссини ҳис қилишни хоҳлайдиганлар учун мўлжалланган. Аттраксион Хон Шатирнинг асосий кириш эшиги қарши жойлашган. Қурилма Италиядан олиб келинган, ўзининг профилактика ва иситиш тизими билан жиҳозланган. Бир вақтнинг ўзида 12 кишигача сиғиши мумкин.

Моно Раил

Моно Раил аттраксиони узунлиги 500 м , Хон Шатирнинг ҳамма периметри бўйлаб ўтади. Баландлиги 25 м ердан ҳамма ажойиб манзараларни очиб берганга ўхшайди. 4 та ғордан ўтади. Ғорлар ёруғлик ва анимацияга тўла.

Жаҳон брендлари

Хон Шатир СОСОда 50 дан ортиқ жаҳон брендлари жойлашган. Шунинг ичида:

Овқатланиш жойи

КФC

КФC тез овқатланиш ресторанларнинг тармоғининг 4-қаватида жойлашган. КФC АҚШнинг Кентукки штати Луисвилида ташкил этилган. Бу ерда асосан товуқ гўшти, ўрамлар, сендвичлар ва салатлар таклиф этилади. Лекин асосий таом — қовурилган товуқ.

Крустй Крабс

Крустй Крабс тез овқатланиш ресторанларнинг тармоғининг 4-қаватида жойлашган. Крустй Крубсда ҳар хил озиқ-овқатлар, жумладан, болалар меню бўйича овқат танлашга бўлади.

Турка

Турка — фаол одамлар учрашадиган жой. Безантиришнинг ёрқин ҳали кўз қамаштирувчи декор менюнинг хилма-хиллигини таъкидлайди. Осиё давлатлари овқатларига хоҳловчилар бу ерда Таиланд лапшасининг таъмидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Бундан ташқари, бу ерда машҳур донер, лаҳмажун ва пахлаваларни ҳам топишингиз мумкин. Мексика ва италян ошхоналарини севувчилар бу ерда ҳақиқий спагетти ва бурритоларни топишлари мумкин.

Хон Шатир савдо-кўнгилочар марказида фаолият юритувчи йирик компаниялар

ССС- ХАВФСИЗЛИК ВА ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

Хон Шатирдаги хавфсизлик хизмати. Хон Шатирда назорат қилиш, ҳимоя қилиш, жойлашишни аниқлаш ва максимал даражада ҳимоя қилиш учун хавфсизлик агентлиги. Ҳозирги вақтда 50 га яқин қўриқчи ишламоқда.

WҲИТЕ CЛЕАНИНГ

WҲИТЕ CЛЕАНИНГ — Тозалаш ва тозалик компанияси. 60 га яқин ходимлардан иборат йирик компания. Хон Шатирни бутунлай тозалик билан таъминлайди. „Wҳите Cлеанинг“ 2018-йил январ ойида очилган ва шу кунгача ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда.

ТЕХНИКА

ТЕХНИКА — савдо марказини техник ишлар билан таъминлайди.

РЕCЕПТИОН

РЕCЕПТИОН — Савдо марказидаги муҳим маълумотларни, сиз билмаган бутик ва дўконни сўрашингиз мумкин. Шунингдек, сиз Қабулхона орқали хабар юборишингиз, йўқолган нарсани у ердан олишингиз ва автотуроргоҳ вақти тугаганини тўғрисида билиб олишингиз мумкин.

Ҳаволалар

Манбалар