Хон Султон (форсча: خان سلطان‎‎) (1190—1227) — Хоразмшоҳлар давлати маликаси, Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизи, Жалолиддин Мангубердининг опаси.

Хон Султон
خان سلطان
Таваллуди 1190
Вафоти 1227
Фуқаролиги Хоразмшоҳлар давлати
Мўғуллар давлати
Турмуш ўртоғи Усмон
Жўжи<бр)>Мамдуд
Болалари Қутуз|Маҳмуд]] Берке
Беркечар
Бури

Ҳаёти

Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг қизларидан бири бўлган Хон Султоннинг онаси ким бўлгани номаълум. Фақат бувиси Туркон хотун аждодлари орқали қипчоқ хонларига бориб тақалиши айтилади. 1210-йилда Хоразмшоҳлар саройида гаровда бўлган Қорахонийлар давлати валиаҳди Усмонга турмушга чиққан. 1212-йили Самарқандда Хоразмшоҳлар давлатига қарши кўтарилган қўзғолондан кейин уни ўлдирмоқчи бўлган Усмондан қочиб қалъага яшириниб олади ва эрига шундай мазмундаги мактуб битади.

Мен бир аёлман, мени ўлдиришинг шармандали ҳолатдан бошқа нарса эмас. Мен сенга ҳеч қандай ёмонлик тилаган эмасман. Мени тирик қолдириш орқали ҳаётингдаги энг марҳаматли ишни амалга оширган бўласан.

Қўзғолон Хоразмшоҳ Муҳаммад томонидан шавфқацизларча бостирилган. Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг буйруғи билан Усмон ва унинг барча қариндошлари қатл қилинади. Сулоладан тахтга даъво қилиши мумкин бўлган бирорта вакил қолмайди. Шу тариқа Қорахонийлар давлати ҳам барҳам топади[1][2].

Кейинги тақдири

Хон Султон 1219-йилда мўғуллар босқини арафасида бир қанча Хоразмшоҳ сулоласи вакиллари, шунингдек, катта миқдордаги хазина билан пойтахт Гурганчни тарк этган. Қочқинлар Қорақурум чўлини кесиб ўтиб, Илол қалъасига бориб сиғинишади. Қалъа 4 ойлик қамалдан сўнг эгалланади. Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг онаси, қизлари ва хотинлари Чингизхон қароргоҳига юборилади. У ерда асирлар Чингизхон авлодлари орасида бўлиб олинади. Манбаларда Хон Султон Жўжига никоҳлаб берилгани айтилади. Никоҳдан Берке, Беркечар ва Бури исмли фарзандлар туғилгани тахмин қилинади[3].

Жўжининг 1227-йилда вафот этиши муносабати билан укаси Жалолиддин Мангубердига мўғуллар ҳақида маълумотлар етказган.

Манбалар

  1. ↑ „Теркен-хатун. Повелительница женщин мира“. 2019-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-март.
  2. ↑ Ибн ал-Асир. Полный свод истории .
  3. ↑ „Династии кыпчакских ханов“. 2020-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-март.