Xonbozi
ХВИИИ аср бошларидан то 1770-йилгача, яъни қўнғиротлар сулоласи вакиллари ҳокимият тепасига келгунга қадар Хива хонлигида сиёсий беқарорлик ҳукм сурган давр бўлиб, адабиётларда унинг дастлабки 30 йилдан ортиқроғи „туманли“ — мавҳум давр, кейинги 40 йилга яқини эса „хонбози“ — хон бўлиш ўйини ёки тахт ўйини сифатида тилга олинади. Ушбу даврда Хива хонлиги бошқа Ўрта Осиё хонликлари сингари чуқур сиёсий инқироз даврига кириб, бир томондан хон ҳукумати ва қабила раҳбарлари ўртасида, иккинчи томондан кўчманчи ва ўтроқ аҳоли ўртасида узлуксиз ички урушларни, шунингдек қўшни давлатлар билан қонли тўқнашувларни келтириб чиқарди. Ушбу ҳолатдан қўшни мамлакатлар ҳисобланган — Эрон билан Россия фойдаланиб қолишга ҳаракат қилди.
Манбашунослиги ва тарихшунослиги
Хива хонлиги тарихи узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон давлатчилиги тарихининг энг кам ёритилган ҳамда „оқ ва қора доғлар“ билан қопланган қисми бўлиб қолди. Албатта, бунинг ўзига хос обектив ва субектив сабаблари бор эди. Шу билан бирга, совет даври тарихшунослигида ҳосил бўлган айрим қарашлар ҳам Хива хонлиги тарихининг Ўзбекистон давлатчилигидаги энг кам ўрганилган қисмларидан бири бўлиб қолишига олиб келган.
Эроншунос олим Б.Маннонов ҳам ўз мақоласида солномалардаги маълумотларнинг қисқалиги, воқеаларнинг батафсил баён этилмаганлиги, жуда кўп манбаларнинг ишланмаганлиги туфайли хонликнинг маълум бир тарихини тадқиқ қилишда мавжуд бўлган муаммо ва камчиликлар тўғрисида фикр билдиргани бежиз эмас.
Ушбу давр Хива хонлиги тарихида кечган сиёсий жараёнларни ўрганиш ҳамда унинг манбашунослиги ва тарихшунослиги масаласи муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, хонлик тарихини ўрганишга биринчи навбатда маҳаллий тарихчилар жиддий эътибор қаратишган. Улар орасида Хивада яшаган ва хонликда амалга оширилган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий жараёнларнинг шахсан гувоҳи бўлган Шермуҳаммад Мунис ва Муҳаммад Ризо Огаҳий ("Фирдавс ул-иқбол"), Муҳамммад Юсуф Абдулкаримбек ўғли Баёний ("Шажарайи Хоразмшоҳий"), Саййид Ҳомид тўра Комёб („Таворих ул-хавонин“) кабиларнинг илмий мероси муҳим ўрин эгаллайди.
Хива хонлиги тарихини ўрганиш ва ёритишга рус ҳамда инглиз тадқиқотчилари ҳам катта ҳисса қўшганлар. Улар орасида Н.И.Веселовский, М.А.Аннонепесов, Ю.Брегел, Ж.Хенвей, W.Wиллиам, Ҳ.Ҳолзwартҳ, П.И.Ричков, Э.К.Бетгер, А.А.Андреэв, А.И.Макшеэв, Д.Голосов, С.В.Жуковский, А.Попов, Н.Залесов, В.В.Веляминов-Зернов ва бошқаларнинг ижодий фаолияти муҳим аҳамият касб этади.
Мустақиллик шароитида ўзбек тарихчилари чоризм ва шўролар давридаги тушунча ҳамда тасаввурларни қайта таҳлил этиб чиқдилар. Ушбу ўринда М.Матниёзов, М.Маткаримов, А.Абдурасулов, Н.Полвонов, К.Худойберганов, О.Қўшжонов монографиялари, Г.Исмоилова, М.Мадаминов, М.Мамажонов, О.Масалиева, О.Муталов, М.Қаюмов, Н.Полвонов, М.Матёқубова, Ю.М.Раҳмонова , Ю.М.Раҳмонова, Ю.М.Раҳмоноваларнинг диссертациялари ва авторефератларини тилга олиш ўринлидир.
Ички иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳаёти
Хива хонлигида Абулғозихон ва Анушахон даврида шаклланган бошқарув тизими маъмурий ва ижтимоий жиҳатдан етарли даражада мустаҳкам эмас эди, бундан ташқари бу жараён кейинчалик қабила етакчиларининг қўлида сиёсий ҳамда иқтисодий ресурсларни тўпланишига олиб келди. Ўз қўлларида тобора камроқ маъмурий, ҳарбий ва иқтисодий бошқарувни сақлаб қолган хонлар ўзларининг қонуний ваколатлари эвазига бирон-бир амирни қўллаб-қувватлашга мажбур бўлган. Натижада, Анушахон ҳукмронлигининг охирида биз бошқача сиёсий майдон юзага келганини кўрамиз, яъни эндиликда мамлакат бошқарувида асосий шахс ҳукмрон доира вакили эмас, балки у ёки бу қабила бошлиқлари эди[1].
Абулғозихон даврида бошланган ва унинг ўрнини эгаллаган Анушахоннинг ҳукмронлик йилларида давом эттирилган ислоҳотлар хонликнинг ички сиёсий тузилишини ўзгартириш ва мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш борасида олиб борилган биринчи кенг кўламли уриниш бўлди. Амалга оширилган чора-тадбирлар мамлакатдан чиқиб кетган ўзбек уруғларини қайтариш ва уларнинг мавқейини кўтариш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ушбу ислоҳот нафақат қабилалар ўртасидаги курашларга барҳам бериш, балки кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилаларнинг ўтроқлашиш жараёнини кучайтириш мақсадини ҳам кўзда туган эди[2][2]. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу ўзгаришлар фақат қисқа вақт ичидаги муаммоларни ҳал қилишга имкон берди. Кейинги даврларда эса яратилган бу тизим хонликдаги юз йил давом этган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий инқирозни қамраб олган қарама-қаршиликларни келтириб чиқарди.
Бу даврдаги сиёсий жараёнларнинг бориши, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий зиддиятларнинг кучайиши билан бирга содир бўлди. Дашти Қипчоқ, туркман, қорақалпоқ қабилаларининг кўчманчи аҳолиси экин майдонларининг етишмаслиги шароитида ўтроқ деҳқончилик турмуш-тарзига ўтиши аҳолининг турли гуруҳлари ўртасида иқтисодий манфаатлар тўқнашувини муқаррар қилиб қўйди: бир томондан, кўчманчи аҳолининг турли қатламлари ўртасида, иккинчидан кўчманчи ва ўтроқ аҳоли ўртасида. Ушбу зиддиятлар келиб чиқишининг асосий сабаби ер ва сув ресурсларига эгалик қилиш эди.
Хива хонлигида нисбатан сиёсий барқарорлик Аминакнинг сўнгги авлодлари Абулғозихон ва Анушахонлар даврида сақланиб қолган бўлса, ХВИИ асрнинг охири ва ХВИИИ аср бошлари, алоҳида қабилалар гуруҳлар ўртасидаги ҳокимият учун сиёсий курашлар даври бўлди[3].
Шуниси эътиборлики, Анушахоннинг ҳукмронлиги ҳақида Муниснинг фикрича, у нуфузли ҳукмдор бўлганига қарамай, давлат бошқарувини эътиборли амир Умбой иноқ қўлига топширган эди. Умбой иноқ қатъий сиёсат юритган бўлиб, у давлат ишларида тартиб ўрнатган ва фармонлар чиқарган[4].
Тадқиқотчи Вилям Вуднинг фикрига кўра, ХВИИИ асрда минтақадаги барча ўзбек хонликларида узоқ йиллар давом этган ички сиёсий тузум ва парокандалик туфайли ҳокимият Хива ва Бухоро хонликларидаги ҳукмрон доира вакилларини тез-тез алмаштирган қабила йўлбошчилари қўлига ўтди[5].
Бу борада Анушахон вафотидан кейинги 30 йилга, 1689-1715-йилларга, Юри Брегел томонидан тўғри таъриф берилган бўлиб, „Эҳтимол, Хоразм сўнгги тарихининг энг туманли даври“ бўлиб, бу даврда „11 ёки 13 та хон алмашган, уларнинг икки ёки учтаси Анушахоннинг ўғиллари, икки ёки учтаси ўзларини келиб чиқишини бошқа арабшоҳийларга боғлаганлар, қолганларининг келиб чиқиши ҳақида эса аниқ маълумотлар йўқ бўлиб, уларнинг орасида қаллоблари ҳам бўлганлиги истисно эмас“[6].
Ушбу даврда марказий ҳокимиятнинг заифлашувидан фойдаланиб Хоразм воҳасининг шимолида, Амударёнинг қуйи оқимида жойлашган маркази Қўнғирот шаҳри бўлган Орол мустақил бўлиб олади.
1687-йилда сарой аъёнлари уюштирган фитнанинг қурбони бўлган Анушахон ўрнига тахтга ўғли Худойдод (1687-1688) ўтказилди. Янги хоннинг ҳукмронлик даври узоқ бўлмади. Сиёсатда билимдон ва халққа адолатли хон сифатида обрў орттира бошлаган Худойдодни иниси Арангхон шаҳид этди. Арангхон (1688-1695) даврида Хивада амалдор Муҳаммад Ризо Хўжамбердибийнинг мавқейи катта бўлиб, унинг маблағи эвазига мадраса бино қилинди. Аммо хоннинг нотўғри сиёсати оқибатида юртда ички низолар кучайиб, аҳолининг ҳаёти оғирлашиб борди[7].
Хива хонлигининг нисбатан сиёсий бирлиги Аминакнинг авлодлари ҳукмронлиги тугаши билан тугади. Уларнинг охиргиси Анушахоннинг ўғли Арангхон эди. Шундай қилиб, юзага келган ушбу тизимнинг ўзига хос хусусияти узоқ давом этган сиёсий инқирозлар даврига олиб келди. Бу бир томондан ҳукмрон доираларни ҳокимият учун курашлари, иккинчи томондан уларни қўллаб-қувватлаган қабила йўлбошчилари вакилларининг позицияларини сезиларли даржада кучайиши натижасида юзага келди, дастлаб улар у ёки бу тахтга даъвогарларни қўллаб-қувватлаган бўлса, кейинчалик сиёсий ва иқтисодий ҳокимият уларнинг қўлига ўтгандан сўнг, тахтга ворислик тартибини мустақил равишда белгилаган[8].
1695-йилда Амир Саййид иноқнинг ўғли Одина Муҳаммад бошлиқ қўнғирот ўзбеклари хонга бўйсунмай қўйдилар. Улар ўзбекларнинг манғит, қанғли, қипчоқ, Хўжайли уруғларидан тўплаган аскар ва Дарғонота туркманлари ёрдамида Хивани эгалладилар. Арангхон ўлдирилиб, тахтга Хожимхон наслидан бўлган Жўжихонни (1695-1698) ўтказдилар. Кейинги 15 йилда Хива хонлиги тахтида 10 га яқин ҳукмдорлар алмашди, Валихон (1698-1699), Шоҳниёзхон (1699-1702), Шобахтхон (1702-1703), Саййид Алихон (1703-1705), Мусохон (1705-1706), Ёдгорхон (1706-1713) ва бошқалар. Сиёсий барқарорликнинг йўқлиги ва халқ аҳволининг оғирлашиб бораётганлиги норозиликларни ҳаддан ташқари кучайтириб юборди[9].
Кейинги даврларда, жумладан, Султон ғозининг авлоди бўлган — Шерғозихон (1714-1726) ҳукмронлик йилларида қабила зодагонларининг айрим вакиллари билан кураш олиб боришга мажбур бўлган. Улардан бири манғит қабиласининг вакили Шердолибий бўлиб, у Оролда Султон Шоҳ Темурни ҳокимият тепасига келишида қўллаб-қувватлайди. ХВИИИ асрнинг биринчи ярмида Хива хонлигида кечган беқарор ички сиёсий вазият Хоразм ҳудудига қўшни бўлган давлатларни унга қарши фаол сиёсий ҳаракатлар бошлашига имкон берди. Жумладан, 1715-1717-йиллардаги Александр Бекович Черкасский томонидан уюштирилган ҳарбий экспедиция ва Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Афшорий томонидан Хива хонлигини босиб олинишини бунга мисол қилиб келтирсак бўлади[10].
Муниснинг ёзишича, Хоразмда сиёсий беқарорлик шу даражага бориб етдики, Шерғозихондан сўнг қозоқ хони Абулхайрхонни иниси Сориғ Айғир жума куни тахтга кўтарилган бўлса, шу кунни ўзида жума намозига бораётганда отидан йиқилиб ўлади. Ундан кейин тахтга ўтирган Баҳодирхон ҳам Абулхайрхонинг иниси бўлиб, ҳокимиятни 6 ой қўлда тутиб тура олди[11]. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, уларни тахтда қанча вақт туриши амалда ҳокимиятни қўлга олган у ёки бу сиёсий гуруҳларнинг хоҳиши билан амалга ошганлигини тахмин қилишимиз мумкин.
Ўрта асрларда давлатнинг сиёсий мақоми бевосита ҳукмдорнинг шахсий қобилиятига боғлиқ бўлганлигини қайд этган А.А. Андреэв мамлакатдаги ички курашлар кези келганда Шерғозихондек кучли лидерни ҳам танг аҳволга солиб қўйганлигини таъкидалаб ўтади. ХВИИИ аср бошларидаги умумий ҳолатга баҳо берган ушбу муаллиф, давлат бошқарувининг маълум даражада заифлигига қарамай, Хива хонлиги Нодиршоҳнинг юришига қадар Ўрта Осиёдаги таъсири жиҳатидан Бухоро хонлиги билан рақобатлаша олар эди деб хулоса беради[12].
Хива хонлиги ҳукмдорлари рўйхати
| № | Хонлар | Яшаган йиллари | Ҳукмронлик йиллари |
|---|---|---|---|
| 1 | Элбарс | 1456-1518 | 1511-1518 |
| 2 | Султон Хожихон | ?-1519 | 1518-1519 |
| 3 | Хасанқулихон | ?-1519 | 1519 |
| 4 | Суфиёнхон | ?-1522 | 1519-1522 |
| 5 | Буджугахон | ?-1526 | 1522-1526 |
| 6 | Аванешхон | ?-1538 | 1526-1538 |
| 7 | Калхон | ?-1547 | 1541-1547 |
| 8 | Акатайхон | ?-1557 | 1547-1557 |
| 9 | Дўстхон | ?-1558 | 1557-1558 |
| 10 | Хожи Муҳаммадхон | 1519-1603 | 1558-1603 |
| 11 | Араб Муҳаммадхон | ?-1621 | 1603-1621 |
| 12 | Ҳабаш Султон | ?-? | 1621-? |
| 13 | Элбарс Султон | ?-? | ?-1623 |
| 14 | Исфандиёрхон | ?-1643 | 1623-1643 |
| 15 | Абулғозихон | 1603-1664 | 1643-1663 |
| 16 | Анушахон | ?-1686 | 1663-1686 |
| 17 | Худойдодхон | ?-1689 | 1686-1689 |
| 18 | Арангхон | ?-1694 | 1689-1694 |
| 19 | Жўжихон | ?-1697 | 1694-1697 |
| 20 | Валихон | ?-1699 | 1697-1698 |
| 21 | Шоҳниёзхон | ?-1702 | 1698-1702 |
| 22 | Шоҳбахтхон | ?-1703 | 1702-1703 |
| 23 | Саид Алихон | ?-1703 | 1703 |
| 24 | Мусохон | ?-1704 | 1703-1704 |
| 25 | Ёдгорхон | ?-1714 | 1704-1714 |
| 26 | Шерғозихон | ?-1728 | 1714-1728 |
| 27 | Элбарсхон ИИ | ?-? | 1728-1740 |
| 28 | Абулғозихон ИИ | ?-? | 1742-1745 |
| 29 | Абулғозихон ИИИ | ?-? | 1767-1768 |
| 30 | Муҳаммад Амин | 1730-1790 | 1763-1790 |
Манбалар
- ↑ Алимова Д.А. Хорезм в истории государственности Узбекистана. 2013. С. 158-159.
- ↑ Файзиэв А.Ф. Мукминова Р.Г. Хорезм в начале ХВИ — первой половине ХИХ в. / История Узбекистана. — Т. 1993. С. 258-259.
- ↑ Алимова Д.А. Хорезм в истории государственности Узбекистана. 2013 °C. 159.
- ↑ Шир Муҳаммад Мираб Мунис анд Муҳаммад Риза Мираб Агаҳи. Фирдаwс ал-иқбал: Ҳисторй оф Кҳорезм. Транслатед фром Чагҳатай анд Аннотатед бй Юри Брегел. Бостон. Колн: Брилл, 1999. П. 47
- ↑ Wоод Wиллиам. Тҳе Сариқ Туркменс оф Мерв анд тҳа Кҳанате оф Кҳива ин тҳе Эарлй Нинетеэнтҳ Cентурй. Пҳ. Д. Индиана Университй. П. 11.
- ↑ Юри Брегел. Тҳе Неw Усбек Статес. Букҳара, Кҳива анд Кҳоқанд: C. 1750-1886. Ин: Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иннер Асиа. Тҳе Чинггисид Аге. Эдитед бй Ниcолла Ди Cосмо, Алиэн Ж. Франк анд Петер Б. Голден. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2009. П. 392.
- ↑ Шерипов У.А. Хива хонлиги тарихи (1511-1920 йй.). Урганч. 2009. 47-б.
- ↑ Алимова Д.А. Хорезм в истории государственности Узбекистана. -Т.: „Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти“. С. 159.
- ↑ Шерипов У.А. Хива хонлиги тарихи. 47-б.
- ↑ Алимова Д.А. Хорезм в истории государственности Узбекистана. -Т.: „Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти“. С. 160-161.
- ↑ Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол. -Т.: „Янги аср авлоди“. 2010. 101-б.
- ↑ Андреэв А.А. Хивинскоэ ханство в начале ХВИИИ века или история одной несостоявшейся провинсии // Столица и провинсия. Материали ИВ международного конгресса петрвских городов. -СПб.: Европейский дом. 2013. С. 27.
Шунингдек қаранг
• Матниёзов М. Хива хонлигида яшаган халқлар ва уларнинг хонлик ижтимоий–сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва роли (ХИХ аср — ХХ аср бошлари). 2–нашри. — Урганч, 2004. 23-б.
• Абдурасулов А. Борьба с внешней экспансий в Хивинском Ханстве в первой половине ХВИИИ века // Ўзбекистон тарихи. 2002. №2. С. 7-9.
• Попов А. Сношение России с Хивой и Бухарою при Петре Великом. СПб., 1893 // Туркестанский сборник. –Т. 77. С. 388.
• Веселовский Н.И. Прием в России и отпуск Среднеазиатских послов в ХВИИ-ХВИИИ столетие. СПб. 1877. С. 25.
• Жуковский С.В. Сношение России с Бухарой и Хивой за последнее трехсотлетие. – Петроград, 1915. С. 45-47.
• Ғуломов Х. Россия ва Хива элчилик миссиялари // “Тафаккур”. –Т. 2006. №1. 113-б.
• Мухаммад Казим. Наме-йи аламара-йи Надири. –Ашхабад. 1980. С. 85.
• Худоёрхонзода. Анжум ат-таворих (тарихлар юлдузлари) / Форс-тожик тилидан таржимон Ш. Воҳидов. Масъул муҳаррир. Ҳ. Бобобеков. –Т. 2010. 85-б.
Ҳаволалар
ҳттп://хоразмий.уз/оз/пагес/виэw/171?#
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |