Xondam kanali
Хондам канали - Тошкент вилоятидаги йирик ва мураккаб гидротехника иншооти, 1928—32 йилларда қурилган. Чапқирғоқ Қорасув каналининг 3 км дан сув олиш иншооти ёрдамида сув олади. Дастлабки уз. 49 км. 1970-йилдан кейин амалга оширилган реконструксия натижасида қайта қазилди, унинг уз. 77,5 км га етказилди, канал кенгайтирилди, трассаси узайтирилди ва бош қисмидаги ҳисобий сув сарфи 23 м³/сек. ни ташкил этди. Канал трассаси мураккаб релефни тоғ олди текисликлардан ўтгани боис унинг кўп кисми қазма (чуқ. 25 м гача) ва кўтарма (бал. 30 м гача) ўзандан иборат. Канал тубининг кенглиги 2–4 м, деворларининг қиялиги 1,75 м га тенг. Канал ўзанига филтрацияга қарши 15 см қалинликдаги бетон тўшама ётқизилган. Унинг ўнг қирғоғида 7 м энликда инспексия йўли қурилган. Каналда кўп сонли гидротехника иншоотлари барпо этилган: унинг 28 км да 15 м баландликдаги шаршара, Паркенцой, Қизилсой, Самсараксойлар билан кесишган жойларда дюкерлар қурилган, 10 га яқин йирик кўприклар, 5 та йирик сув чиқаргич, 2 та сув тўсгич, 4 та сув ташлагич барпо этилган. Трассанинг охири Хўжабаланд канали б,н туташтирилган. Канал ўнг қирғоғидаги 15 минг гектарга яқин экинзорни суғориш имкониятига эга.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |