Xongxa
Хонгха, Сонгкой (хитойча Юанцзян), Қизил даре — Хитой ва Ветнамдаги даре. Узунлиги 1183 км, ҳавзасининг майдони 158 минг км². Юннан тоғлигидан бошланиб, асосан, тоғлардан оқади. Қуйи оқимида Бакбо текислигидан окиб, Бакбо (Тонкий) қўлтиғига делта ҳосил қилиб қуйилади. Ўртача сув сарфи 3800 м³/сек. Сув режими муссонли, ёзда тошади. Тошқинларнинг олдини олиш мақсадида қирғоклари дамбалар билан тўсилган. Сувидан суғоришда кенг фойдаланилади. Ёзда денгиз кемалари Ханой шаҳригача (қуйилиш еридан 175 км) бора олади. Дарё сувида жуда кўп қизил рангдаги оқизиқлар оқиб келади (дарё номи шундан). Хонгха бўйида Хекоу, Лаокай, Енбай, Ханой ва бошқа шаҳарлар, делтасида Хайфон денгиз порти жойлашган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Хонгха“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Х-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |