Xonlik


Хонлик ёки ҳоқонлик — хон томонидан бошқариладиган давлат бирлиги ёки тузуми. Давлат бошқарув шакли — монархия[1].
Тарихи
Европа тарихчилари хон ва ҳоқонлик деган тушунчаларни тарифлашда кўпроқ Мо'г'уллар империясига оид давлатларни мисол келтиради[2]. Аммо тарихдан кўришимиз мумкинки Қадимги туркий давлатларда хон ва ҳоқонлик тушунчалари мавжуд ҳисобланади. Мисол учун, 552-йил Бумин томонидан ташкил этилган Турк ҳоқонлигини хон бошқарган[3]. Милодий Х асрдаги Қарлуқ давлатини хон бошқарқан. Қадимги Билга Ҳоқон ва Тунюқуқ битикларида ҳам ҳоқонлик туркийларга хос тушунча эканлигини кўринади.
Турк ҳоқонлиги

[[552 йилда Бумин вафот этади. Тахтга ўғли Қора Иссиқ хон келди. Бумин вафотидан фойдаланган жўжанлар Турк хоқонлигига яна хужум уюштирадилар. Лекин Қора Иссиқ хон уларга қақшатғич зарба беради. Қора Иссиқ хондан сўнг тахтга унинг укаси Муған хон ўтиради. 558 йилда у жўжанларга сўнгги ҳал қилувчи зарбани беради. Муған хон йигирма йил (553—572) Ҳукмронлик қилади. Бу даврда Турк хоқонлиги ҳар томонлама юксалиб, бутун Ўрта Осиёда сиёсий ҳукмронликни ўрнатди. Муған хонгача ҳам амакиси Истами (Буминнинг укаси) хоқонликнинг ғарбий қисмини, бошқарар эди. Истами акаси вафотидан кейин (555 йилда) Тошкент ва унинг атрофларида, Қозоғистон, Еттисув ва Хоразм ҳудудларида мустаҳкам ўрнашиб олди. Энди Турк хоқонлигининг чегаралари Амударёгача етиб боради. Хусусан, 563—567 йилларда Турк ҳоқонлиги Эфталитларйи тор-мор келтиргач, унинг чегаралари Эрон билан бевосита яқинлашиб қолади. Бу ҳол Эрон ва Турк ҳоқонлиги ўзаро тўқнашувига олиб келади.
Эронда Шаҳаншоҳ Ҳусрав Ануширвон Эфталитлар ҳисобидан ўз чегараларини кенгайтиришни режа қилганди. Дастлабки пайтларда Эрон билан турклар ўртасидаги муносабатлар яхши эди. Ҳатто Ҳусрав турк маликасига уйланган ҳам эди. Бироқ, турклар Эфталитларни тор- мор келтиргандан сўнг ҳар икки ўртадаги мунобатлар кескин тус олди. Турк ҳоқонининг Эрон билан муносабатларини ўрнатишга интилишлари фойда бермайди. Ҳусрав Турк хоқони Истамининг биринчи марта юборган элчиси Маниах олиб келган ипак буюмларни ҳаммасини кўзи олдида ўтга ташлайди. Истами томонидан юборилган иккинчи элчиларни эса Ҳусрав заҳарлаб ўлдиради. Эрон билан алоқани ўрнатиш имконияти бўлмагач Турк хоконлиги 568—569 йилларда Византия билан бундай муносабатларни ўрнатиш учун Константинополга Юстиниан ИИ саройига элчи юборади. Константинополдаги Юстиниан ИИ саройига келган Турк ҳоқонлиги элчиларига юқорида номи тилга олинган суғд савдогари Маниах бошчилик қиларди. У Эрон давлати чегараларини четлаб Каспий денгизининг шимоли ва Кавказ орқали бориши керак эди. Ўз навбатида Византия ҳам Земарх бошчилигида Турк хоқонлигига жавоб ташрифи билан элчилар юборганди. Музокаралар давомида асосий диққат ипак савдоси ва биргалашиб Эронга қарши кураш олиб бориш масалаларига қаратилади.
Турк хоқонлиги ВИ асрнинг 70-80 йиларига (588 йилда) келиб ўзинг ичидаги ички низолар ва Хитойдаги Суй империясинг аралашуви натижасида иккига бўлиниб кетади. Ғарбий ва Шарқий ҳоқонликларга. Ғарбий Турк хоқонлиги Шарқий Туркистондан то Каспий денгизигача чўзилган ҳудудларни ўз ичига олиб маркази Еттисув эди. Шарқий Турк ҳоқонлиги эса Олд осиё ерларини ўз ичига олиб унинг маркази Олтиойда жойлашган.

Мўғул хонлиги
Европа манбаларида келтирилган манбаларга қарайдиган бўлсак, Чингизхон вафотидан кейин ўзи асос солган Мўғуллар империяси 4 та меросхўрига тўрт қисмга бўлинган. ХИИИ аср ўрталарига келиб Мўғиллар империя тўрт хонликдан иборат эди: Жўжи улуси деб номланган Олтин Ўрда ; Элхон ҳукмронлик қилган Ҳулагуийлар давлати ; Ўрта Осиёда Чағатой улуси ва Шарқий Осиёда Буюк Хонлик. Барча хонликлар дастлаб пойтахти Қорақурум бўлган Буюк хонлик ҳукмдорига бўйсунган, аммо Хубилайхон вафотидан кейин (1294) Буюк Хон (хоқон) ҳокимияти ўз аҳамиятини йўқотди[4].
Хонликларнинг кўпайиши
ХВИ аср бошларига келиб, тўрт хонликнинг барчаси аллақачон ўз фаолиятини тўхтатган ва уларнинг ўрнида кўплаб майда хонликлар (Астрахан, Бухоро, Қозон, Қўқон, Қрим, Қозоқ, Самарқанд, Тошкент, Хива) ташкил топган. Узоқ вақт давомида улар атрофдаги давлатлар учун хавф туғдирди, лекин охир-оқибат Россия давлатининг бир қисмига айланди. Энг охирги 1876-йилда Қўқон хонлиги қулади [5][1].Қозон хонлиги асосан қадимги болгарларнинг авлодлари истиқомат қилган. Бу ерда Олтин Ўрда халқи ҳам ўрнашиб қолган. Қозон хонлиги фуқаролигига мордовияликлар, чувашлар, марилар, удмуртлар кирган.Сибир хонлигида туркий тилли қабилалар яшаган. Сибир хонлигининг таъсири Ханти, Манси, Транс-Урал бошқирдлари каби халқларга тарқалди.Астрахан хонлигининг асосий аҳолиси Астрахан татарлари ва нўғайлар бўлиб, уларнинг этник асосини сираклар, уйсунлар, уйғурлар, қанглилар, қипчоқлар, ослар, керайтлар, дорменлар, найманлар, манғитлар, булғорлар, байлар, каби қадимий халқлар ташкил этган. Иртиш минтақасида, Шимолий-Ғарбий Мўғулистонда яшаган бодираклар, кенегеслар, катаганлар, кобанлар, канолар, мазҳарлар, арғинлар ва б. Марказий Осиё, Жанубий Урал, Қуйи Волга минтақаси, Шимолий Кавказ, Шимолий Қора денгиз минтақаси, Дон минтақаси, Азов денгизи ва Қуйи Днепр минтақаси.
Хонлик деб номланган машҳур давлатар рўйхати
| Т/Р | Хонлик номи | Пойтахти | Ҳукмронлик даври | Ҳудуди | Асосчиси |
|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Авар ҳоқонлиги | Хринги | 562-823 | Ҳозирги Венгрия, Словакия, Хорватия, Руминия, Сербия ва Украина ҳудуди | Авар ҳоқонлигига Баян томонидан асос солинган |
| 2 | Ардабил хонлиги | Ардабил | 1747 — 1808 | Эрон Озарбайжони | Феодал давлат |
| 3 | Аштархонийлар хонлиги | Ҳожи Тархон | 1459 — 1556 | Россия | Аштархонийлар сулоласи |
| 4 | Бакин хонлиги | Боку | 1718 — 1806 | Озарбайжон | Феодал давлат |
| 5 | Бухоро хонлиги | Бухоро | 1500-1785 | Ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон, Эрон, Хитой | Муҳаммад Шайбонийхон авлодлари асос солган |
| 6 | Шарқий Турк хоқонлиги | Боласоғун | 682 — 744 | Мўғулистон | Кўчманчи туркийлар асос солган |
| 7 | Дарбанд хонлиги | Дарбанд | 1747 — 1806 | Жанубий Доғистон ва Озарбайжон | Кўчманчи туркийлар асос солган |
| 8 | Жунғор хонлиги | Кўлжа | 1635 — 1758 | Ҳозирги Қозоғистон | Ойратлар асос солган |
| 9 | Жужон ҳоқонлиги | — | 330 — 555 | Хитой деворидан юқори қисмида | Аниқ маълумотлар йўқ |
| 10 | Ғарбий Турк ҳоқонлиги | Суёб | 603 — 704 | Дон дарёсидан Ҳинд дарёсигача бўлган ҳудуд | Ашин асос солган |
| 11 | Қозоб хонлиги | Қозон | 1438 (1445) — 1552 | Ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон, Эрон, Хитой | Олтин Ўрда давлатининг емирилишидан пайдо бўлган |
| 12 | Қозоқ хонлиги | Созак (1465-1469)
Сигнак (1469-1511) Созак (1511-1521) Сйгнак (1521-1599) Туркистон (1599-1729) |
1465 — 1847 | Ҳозирги Қозоғистон ҳудуди. | Ўзбек хонлиги ва Олтин Ўрда парчаланишидан пайдо бўлган. |
| 13 | Қалмиқ хонлиги | - | 1633 — 1771 | Россия ҳудудида | Қалмиқлар асос солган. |
| 14 | Қорабоғ хонлиги | Шуша | 1747 — 1822 | Арманистон Озарбайжон | - |
| 15 | Хива хонлиги | Кўҳна Урганч | 1511-1920 | ҲозиргиЎзбекистон ҳудуди, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон, Эрон | Шайбонийлар сулоласи вакиллари асос солган. |
| 16 | Қўқон хонлиги | Қўқон | 1710-1876 | Ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой | Минг уруғидан Шоҳрухбей асос солган. |
| 17 | Қарлуқ хонлиги | Боласоғун | 756 — 940 | Ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой | Қарлуқлар асос солган. |
| 18 | Мўғул хонлиги | Қорақурум | 1368 — 1691 | Мўғилистон. | Чингизхон авлодлари. |
| 19 | Ойрат хонлиги | Кўчманчи бўлишган. | 1399 — 1634 | Ҳозирги Қозоғистон | Олтин Ўрда парчаланишидан ташкил топган. |
| 20 | Сибир хоқонлиги | Чинги-Тўра | 1468 — 1607 | Ҳозирги Россия | Олтин Ўрда парчаланишидан ташкил топган. |
| 21 | Ўзбек хонлиги | Сиғноқ | 1428 — 1468 | Ҳозирги Россия ва ҳозирги Қозоғистон. | Олтин Ўрда парчаланишидан ташкил топган. |
| 22 | Уйғур хонлиги | - | 745 — 847 | Ҳозирги Хитой Синжон вилояти | Шарқий Турк ҳоқонлигидан кейин ташкил қилинган. |
| 23 | Хазар ҳоқонлиги | Итил | 650 — 969 | Кавказорти, Қуйи ва Ўрта Волга минтақалари, замонавий Қозоғистон шимоли-ғарбий қисми, Азов денгизи, Қримнинг шарқий қисми, шунингдек Шарқий Эвропанинг Днепргача бўлган даштлари ва ўрмон-даштлари. | Ғарбий Турк ҳоқонлигидан ажралиб чиққан[6]. |
| 24 | Турк ҳоқонлиги | Энасой | 552-720 | Ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой | Кўчманчи туркийлар асос солган. |

Адабиётлар
- „Ханство“, Всемирная история. Оксфордская иллюстрированная энциклопедия. М.: Весь мир, ИД "Инфра-М", Охфорд Университй Пресс. Гарри Джадж, 2003.
- Всемирная история в 2 ч. Част 1. История Древнего мира и Средних веков : учебник для академического бакалавриата / Г. Н. Питулко, Ю. Н. Полохало, Е. С. Стескевич, В. В. Шишкин.
- Г. Н. Питулко. — Москва : Издателство Юрайт, 2019. — 129 с. — (Бакалавр. Академический курс).
- Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992; Огаҳий, Асарлар, 56ж., Т., 1978— 80; Баёний, Шажараи Хоразмшоҳий, Т., 1994; Хива минг гумбаз шаҳри, Т., 1997.
- Якубовский А.Ю. Развалини Ургенча. // ИГАИМК. — Л, 1930., Толстов С.П.Древний Хорезм. — М.МГУ, 1948., уша муаллиф. По следам древнехорезмийской сивилизации. — М. — Л. АН СССР, 1948., Вактурская Н.Н. О распоках 1948 г. На средневековом городищэ Шемахалакала. // ТХАЭЭ. — М, 1952., Ягодин В.Н.Маршрутниэ археологическиэ исследования в левобережной части делти Амудари // МХЕ, — Вип. 7. Рапопорт Ю.А. Раскопки городища Шах — Санем в 1952 г. // ТХАЭЭ. — М, 1952.
- Б. Жавлонбек. (2020). Ўзбекистондаги ўқитувчилик ҳуқуқини шакланиш тарихий. Ўтмишга назар 2 (2-махсус сон), 88.
- Ж.И.Суюндикович. (2020).ТАРИХНИ ЎҚИТИСҲ МЕТОДИКАСИ РИВОЖЛАНИСҲИ ТАРИХИДАН. Фан ва таълим, 1 (5), 195
- Абдуракҳманова, Ж. Н. (2020). Тҳе полиcй оф толеранcе ин Узбекистан (ин тҳе cасе оф Греэкс). Интернатионал Жоурнал он Интегратед Эдуcатион, 2(5), 212.
- Гулямов Я. История орошения Хорезма с древнейших времен до наших дней. — Т., 1957. — 313 с.;
- Иванов П.П. Очерки по истории Средней Азии (ХВИ- середина ХИХ в.) — М., 1958. — 246 с.;
- Арунова М.Р., Ашрафян К.З. Государство Надиршаха Афшара. (Очерки общэственних отношений в Иране 30-40 — х годов ХВИИИ века) — М., 1958. — 283 4. Хиванинг ХИХ аср тарихшунослигида қуйидаги олимларнинг ишлари алоҳида аҳамиятга эга:
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Гумилев Л.Н., Древние тюрки, 1967;
- ↑ Насимхон Раҳмон, Турк ҳоқонлиги, Т., 1993;
- ↑ Кўчанов Е. И., Кочевиэ государства от гуннов до манчжуров, М., 1997;
- ↑ Асадов Ф. М., Арабские источники о тюрках в раннем средневекове, Баку, 1993
- ↑ Ханство // Всемирная история. Оксфордская иллюстрированная энциклопедия. & М.: Весь мир, ИД "Инфра-М", Охфорд Университй Пресс. Гарри Джадж, 2003.
- ↑ Ўринбоэв Б., Ўринбоэва Д. Қадимги туркий битиклар. — Самарқанд, 2001
Ҳаволалар