Хонободтепа — шаҳар харобаси (ВИ–ХИИИ аср боши — ХВИ–ХВИИ асрлар). Тошкент шаҳри жанубида Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида, дарёдан 0,5 км нарида жойлашган. 1930–1960-йилларда М. Й. Массон, В. М. Массон, Й. Ф. Буряков; 1971–1975-йилларда Тошкент археология экспедицияси (В. А. Булатова, Л. Г. Брусенко, Л. Л. Ртвеладзе, Э. В. Ртвеладзе, М. И. Филанович) текширган. Х. ёдгорлиги квадрат (530х500 м) шаклда. Майдони тахминан 30 га. У кенг хандақ билан ўралган арк ва шаҳристондан иборат. ВИ асрда истеҳкомсиз кичик қишлоқ шаклида қад кўтарган. ВИИ аср ўрталарида 4 бурчагида миноралари бор мустаҳкамланган қалин девор билан ўралган шаҳарга айланган. Шаҳар ичида муҳташам бинолар, уй-жойлар, майдон ва бозор жойлашган. ВИИИ асрнинг 1-ярмида вайронага айланиб, ИХ–ХИИ асрларда ҳаёт тикланган. ХИИИ-аср бошида мўғуллар томонидан вайрон этилган. Узоқ вақт вайроналикдан сўнг, ХВ–ХВИ асрларда шаҳар қайта тикланиб, мустаҳкам девори янги арк (104х80 метр) бино қилинган. Шаҳар харобасидан ВИИИ асрнинг 1-ярмига оид тангалар (Чоч ҳокими Тарнабчанинг силовсин тасвирли тангаси, Усрушона ҳокими Сатачурий ИИ, Суғд ихшиди Турғар (738–750), турк хоқони Элтегин тангалари) ва Аббосийларнинг мис фулусларидан иборат хазина; шунингдек, қопқоғида қуш боши ва соқолли кекса киши тасвиридаги ўймакор нақшли остодонлар, буқа бошли сирланган қадаҳ, ВИ–ХИИ асрларга оид сирсиз ва сирланган сопол идишлар топилган.

2025-йилда канализация ўтказилиши оқибатида Хонободтепага 31,5 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган[1]

Манбалар

Ҳаволалар