Хонқа беклиги ёки Хонқа вилояти – Хива хонлигидаги 18 бекликдан бири. Хонликнинг марказий қисмида жойлашган. Бошқарувдаги таянч бекликлардандир.

Хонқа беклиги
Беклик
Таркибида Хива хонлиги
Маъмурий маркази Хонқа
Раҳбари Ҳожибой Амин о'г'ли
Харитада

Тарихи

ХВИИИ аср 2-чорагида хонлик ҳудудига ташриф буюрган рус сайёҳлари асарларида хонлик таркибида 21 та маъмурий бирлик мавжудлиги қайд этилган. Ушбу маълуммотларда ҳозирги Хонқа шаҳрида ўрнида Хонқа қал’аси борлиги ва бу ерда 2000 га яқин киши яшаганлиги ҳақида маълумот бериб ўтилган. Беклик ҳудудидан асосий сув тармоқлари ўтган, шу туфайли қал’а муҳим таянч нуқта вазифасини ўтаган[1].

ХИХ асрда беклик 15 туман ва 119 та масжид қавмларидан иборат бўлган[2]. Беклик ҳар йили хонга 10 минг тилладан ортиқ солиқ тўлаган, мингдан ошиқ аскар хон аскарлари сафига жўнатилган ва ҳашар пайтида 10 мимгга яқин аҳоли қазув ишларида қатнашган[3].

1873-йилги Гандимиён тинчлик шартномасидан сўнг бекликда ижтимоий ва сиёсий аҳвол тубдан ўзгарган. Бу даврга келиб Хонқада бир нечта янги заводлар ҳам қурилган. 1889—1890-йилларда хонқалик Авазбой қозининг ерида тенг шартнома шартлари билан рус капиталисти К. М. Черников томонидан пахта заводи қурилган. 1890-йилда эса яна бир капиталист Павел Мануйлов буғ машинасида ишловчи пахта заводини қурган. У яна 1910-йил бу ерда кўн заводини ҳам ишга туширди. Саноат Хивага яқинлик сабаб беклик ҳудудида тезроқ ўсган. 1910-йилда Хонқа ҳокимига ихтиёрида 12 мимг таноб ҳайдаладиган ва 15 таноб ҳайдаладиган ерлар бўлган. Асфандиёрхон даврида бекликка Ҳожибой Амин оғли ҳокимлик қилган. Бу даврда Хонқа беклигида 96 та масжид қавми жойлашган. Хонқа шаҳри эса Боймачит, Саид ота, Зиём, Қози Мадамин, Хўжиқ масжид қавмларидан ташкил топган. 1904—1907-йилларда мадирлик Матёқуб Пишиқ бошчилигида қўзғолон кўтарилиб у Хонқа, Боғот, Ҳазораспга ёйилади. 1916-йилда халқ очарчилкдан яна қўзғолон кўтаради[4].

Болшевиклар ҳокимятга келгач, бир неча йилдан сўнг 1919-йил беклик қизиллар томонидан эгалланган[5].

Иқтисодиёти

Ўша пайтда ҳам воҳадаги аксар аҳоли сингари беклик ҳудудида деҳқончилик асосий даромад соҳаси бўлган[6]. Яна савдо ва ҳунармандчилик ҳам анча ривожланган. Аввал бекликда асосан шоли, буғдой каби экинлар экилган.Россия империяси босқинИ даврида бу ерга саноат кириб келган ва бир қанча заводлар қурилган.

Таниқли кишилари

Беклик ҳудудида Исломхўжа каби давлат арбоблари туғлиб ўсган. Унинг отаси Иброҳимхўжа Феруз даврида Бош вазир лавозимида ишлаган, Исломхўжа эса Асфандиёрхон даврида шу лавозимда фаолият олиб борган

Манбалар

  1. ↑ Хонқа тарихи, с. 34.
  2. ↑ Хонқа тарихи, с. 35.
  3. ↑ Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши 1959, сс. 118–150.
  4. ↑ Хонқа тарихи, сс. 45–51.
  5. ↑ Хонқа тарихи, с. 55.
  6. ↑ Хонқа тарихи, с. 49.

Адабиётлар

  • Нуржонов; Жуманиёзова, Мамлакат. Хонқа тарихи. “Хоразм” нашриёти. ИСБН 978-9943-4488-1-0. 
  • Йулдошев, М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Тошкент, 1959.