Xonqa tumani
Хонқа тумани – Ўзбекистон Республикасининг Хоразм вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентябрда ташкил этилган. 1962-йил 24-декабрда Янгиариқ туманига қўшилган. 1973-йил 26-декабрда қайта тузилган. Туман шимоли-ғарб ва ғарб қисмида Урганч тумани, жануби-ғарбда Хива ва Янгиариқ туманлари, жанубий ва жануби-шарқда Боғот тумани, шимоли-шарқдан Қорақалпоғистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 0,43 минг км2. Аҳолиси 191.6 минг киши (2022). Туманда 1 шаҳарча (Хонқа), 10 туман фуқаролари йиғини (Амударё, Жирмиз, Мадир, Навхос, Намуна, Олажа, Сарапоён, Томадурғодик, Қирқёп, Қорақош) бор. Маркази – Хонқа шаҳарчаси.
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Хоразм вилояти |
| Маъмурий маркази | Хонқа |
| Асос солинган санаси | 1926-йил |
| Ҳоким | Зафар Сабиров |
| Расмий тили | о'збек |
| Аҳоли (2024) | ↗198,4[1] |
| Зичлиги | 349,8 киши./км² |
| Миллатлар таркиби | Ўзбеклар |
| Динлар таркиби | Мусулмонлар |
| Майдони |
0,43 минг км² (7,0 %) |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +99862 |
| Почта индекси | 220803 |
| Автомобил рақами коди | 90 |
| Харитада | |
|
| |
Табиати. Туман ҳудуди Амударёнинг чап соҳилидаги пасттекисликда жойлашган, ўртача бал. 100 м. Бу жойлар Амударёнинг қад. делтаси бўлиб, ҳозирги ҳам ўзанини ўзгартириб турадиган жуда кўп дарё тармоқлари мавжуд. Иқлими кескин континентал, қиши совуқ. Арктика ҳавоси кириб келганда, температура кескин пасайиб кетади. Йиллик ўртача температура 11°, январнинг ўртача температураси —5,1°, июлники 27,3°. Энг юқори температура 43°, энг паст температура —32°. Вегетация даври 201 кун. Йилига ўртача 80-100 мм ёғин тушади. Туманнинг ёнидан Амударё, туман ҳудудидан Шовот, Полвонёп, Кулобод, Хонқаарна, Урганчарна, Олажа ва бошқа магистрал канал ва ариклар оқиб ўтади. Тупроғи серунум, дарё оқизиб келтирган қум ва гилдан пайдо бўлган аллювиал, чўлқум ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ тупроқлар ташкил этади. Ёввойи ўсимликлардан чий, қамиш, қўға, қўйтикан, рўвак, буғдойиқ, ажриқ, янтоқ, қорабароқ, оқбош, шўра, печакўт, юлғун, туранғил, терак, тол, жийда ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўрсиқ, юмронқозиқ, қуён, чиябўри, тошбақа, калтакесаклар; қушлардан бир неча хил ўрдак, кулранг ғоз, қўтон, бирқозон, инуя, мўйловли читтак, деҳқон чумчуқ, оқ қанотли қизилиштон, сассиқпопишак, зарғалдоқ, тустовуқ ва бошқа кўп. Балиқлардан оқ амур, дўнг пешона, карп, сазан, лаққабалиқ ва бошқа бор.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қорақалпоқ, рус, туркман, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 319,8 киши (2004). Шаҳар аҳолиси 33,6 минг киши, қишлоқ аҳолиси 103,9 минг киши (2004).
Хўжалиги. Туман иқтисодиёти, асосан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ихтисослашган. Пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, ипакчилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ривожланган. Хонқа қад.дан кулолчилик буюмлари билан машҳур. Р. Матчоновлар яратган кулоллик буюмлари хориж музейларида намойиш этилмоқда. Туманда йирик, ўрта, кичик корхона ва микрофирмалар фаолият кўрсатади. Пахта тозалаш, ғишт заводлари, „Хонқагуруч“, дон маҳсулотлари ктлари, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона ва бошқа ишлаб турибди. Ўзбекистон—Италия „Мева“ консервалаш қўшма корхонаси фаолият кўрсатади. Деҳқон бозори, 250 савдо, 228 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.
Хонқа туманида 9 ширкат, 400 дан зиёд фермер хўжалиги, ижара хўжалиги мавжуд. Умумий экин майдони 24,7 минг га, шундан 10,4 минг га ерга пахта, 9,7 минг га ерга дон, 342 га ерга картошка, 987 га ерга сабзавот экинлари экилади (2004). Шунингдек, полиз маҳсулотлари, емхашак ҳам етиштирилади. Туманнинг Навхос қишлоғида Ўзбекистон Фанлар академияси га қарашли пахтачилик тажриба даласи мавжуд. Жамоа ва шахсий хўжаликларда 60,4 минг қорамол (шу жумладан, 22,6 минг сигир), 17 минг қўй ва эчки, 140 мингдан зиёд парранда боқилади (2004).
2003/04 ўқув йилида 51 умумий таълим мактабида 34,2 мингдан зиёд ўқувчи таълим олди. 4 касб-ҳунар коллежи, 3 иқтидорли болалар мактаби ишлаб турибди (2004). Марказий кутубхона ва унинг тармоқлари (31 мингдан зиёд асар), 13 маданият уйи, „Жайхун“ қўғирчоқ театри, „Дилором“, „Сарапоён гуллари“ ашула ва рақс дасталари, ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатади. Маданият ва истироҳат боғи, Алишер Навоий хотирасига бағишланган адабиёт боғмузейи бор. Стадион, 38 спорт зали, футбол, волейбол, баскетбол майдонлари ва бошқа спорт иншоотлари мавжуд. 2 касалхона (470 ўрин), туғруқхона, 2 тиш даволаш, катталар поликлиникалари, 20 фелдшеракушерлик пункта, 3 қишлоқ амбулаторияси, 13 қишлоқ врачлик пункти, дорихоналар ва бошқа тиббий муассасаларда 270 врач, 1019 ўрта тиббий ходим ишлайди (2004). „Хонқа“ ва „Автомобилчи“ санаторийлари бор.
Туман ҳудудидан Урганч – Тошкент автомобил температуракти, Тошкент – Урганч – Волгоград – Москва халқаро темир йўл ўтган. Хонқадан Урганч, Боғот, Ҳазорасп, Тўрткўл ва бошқа шаҳар ва аҳоли пунктларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Меъморий ёдгорликларидан Сайд ота масжиди ва мақбараси, Гавдонбой уйи (1910—1914-йиллар; 1994-йилда таъмирланган) сақланган. 1931-йилдан „Хонқа ҳаёти“ (аввалги номлари „Қурилиш“, „Машъал“) туман газ. нашр этилади (адади 1000).
Адабиётлар
- Фатеев А. А., Ханкинская волост, 1926; Хонқа тарихи, Урганч, 1995.
Манбалар
- ↑ „Демография“. хоразмстат.уз. Қаралди: 18-апрел 2025-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |