Хонтангри- Шарқий Тян-Шандаги чўққи, Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган. Баландлиги 6995 м. Асосан мармарланган оҳак тошдан ташкил топган. Хонтангри чўққиси — Тян-Шаннинг энг йирик музланиш маркази, музликларнинг умумий майдони 2500 км².

Хонтангри — Марказий Тянипан тоғларидаги чўқки. Қирғизистон ҳудудининг энг шарқий чеккасида, бал. 6995 м. Пирамида шаклида. Палеозой ёшидаги мармар ва мармарлашган оҳактошдан ташкил топган. Чўққини 1857 йилда П. П. Семёнов Тяншанский Х. деб атаган; унгача қирғизча Қантоо, яъни Хонтоғ деб аталар эди. Илк ўрта асрдан маълум бўлган ҳакиқий Хонтангри чўққиси жан.роқда Қақшал тизмасида бўлиб, Ғалаба чўққиси деб аталади (7439 м). Хонтангри Т. Погребецкий 1931 йил 1 сентабрда биринчи марта чиққан. Ён бағирлари тик ва қор билан қопланганлиги сабабли қор кўчкилари бўлиб туради.