Xontaxta tizmasi
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Хонтахта тизмаси - Ҳисор тоғ тизмасининг жануби-ғарбий тармокларидан бири. Жанубий ва жануби-ғарбда Катта Ўрадарё, шим., шимолий шарқ ва шарққа 60 км дан зиёд масофага чўзилган. Ўртача бал. 1500–2500 м, энг баланд жойи 2938 м. Сувайирғич қисми текисланган юзалардан иборат. Ён бағирлари жанубий ва шарқий қисмида Катта Ўрадарё ўзанидан деярли тик кўтарилган, шимоли-ғарбий ён бағри эса бир оз нишаб. Этагида адирлар билан туташиб кетган ва кўплаб дарёлар (Лангар, Катта Ўрадарёнинг чап ирмоқлари) билан зич ва чуқур кесилган. Хонтахта тизмаси антиклинал структурадир. Унинг сувайирғич қисми палеозой даври етқизиқларидан ташкил топган. Тизманинг ён бағирларида юра, бўр ва палеоген оҳактошлари, гипсли гиллар, мергел, қумтош, конгломератлар тарқалган. Дарёлар кўп қисмида чуқур даралар ҳосил қилган. Оҳактошлар тарқалган ҳудудида карст (карст ғори, воронка ва каррлари) ҳамда куэста релеф шакллари ҳосил бўлган. Иқлими қуруқ, ёғингарчилик асосан, қиш ва баҳорда бўлади. Қўнғир ва жигарранг тупроқларда арчазорлар, бутазор ва бошқа ўсимликлар тарқалган. Яйлов сифатида фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |