Xonzoda begim
Хонзода бегим, Севинбека (? — 1411.3.11, Тус) — Хоразм маликаларидан бири. Ўзбекхоннинг набираси. Хонзода бегим номи билан машҳур бўлган.
1374-йил Хонзода бегим иззат-икром билан Самарқандга келтирилган ва Жаҳонгир Мирзога никоҳлаб берилган. Уларнинг никоҳидан Муҳаммад Султон Мирзо туғилган. 1376 йил Жаҳонгир Мирзо вафотидан сўнг Хонзода бегим Амир Темурнинг 3-ўғли Мироншоҳ никоҳига кирган (1383). Мироншоҳдан Халил Султон ве Султон Муҳаммад Мирзо дунёга келган. Хонзода бегим ўткир зеҳнли, ақл-фаросатли ҳамда тадбиркорлиги туфайли Амир Темур эътиборини қозонган. 1407-йилда Хонзода бегим Маккатулло зиёратига кетган. Зиёратдан қайтгач, Абдураззоқ Самарқандийнннг маълумотига қараганда ўғли, Халил Султон Мирзонинг ўлимидан бир неча кун илгари вафот этган.
Адабиёт
- Низомиддин Шомий, Зафарнома, Т., 1996; Рюи Гонзалес де Клавих о, Дневник путешествия в Самарқанд к двору Темура (1403—1406), М., 1990; Файзиев Т., Темурийлар шажараси, Т., 1995.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |