Xoral
Хорал (лот. cантус чоралис — хор ижрочилиги) — Европа профессионал мусиқасининг илк шакли, бир овозли черков хори ижросига мўлжалланган диний (христиан) мазмундаги асар. Қогозга туширилган илк нусхалари 8— ИХ асрларга тааллуклидир. Классицизм давригача Х. кўп овозли мусиқа (хусусан, полифония)нанг асосий манбаи вазифасини бажарган. Х. куйларини қайта ишлаш йўли билан 10—17 а.лардаги кўпгина мусиқа жанрлари ва шакллари қарор топди (органум, антифон, респонсорий, мотет, месса, кантата, Х. прелюдияск, Х.фантазиясн ва бошқалар). И.С. Бах, Г.Ф. Гендел, В.А. Моцарт, П. Чайковский, С. Танеев, С. Рахманинов, ўзбек композиторларидан М. Бурҳонов, Ик. Акбаров, М. Тожиев ва бошқаХ.нинг бадиийифодавий имкониятларидан ижодий фойдаланишган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |