Xorazm teatri
Хоразм театри, Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театри — Ўзбекистондаги кўҳна театрлардан бири. 1922-йил 22-апрел „Ҳукумат уйи“ номи билан Ҳамза бошчилигида ташкил бўлган. Етук санъаткор Машариф Полвонов раҳбарлигида театр пойдеворини яратган 12 кишидан иборат (Сафо Муғанний, Қ. С. Сароймонов, У. Қурбоний, Р. Юсупов, О. Бекчурина, М. Ёқубов (Шерозий), Қ. Қутлиев, М. Харратов, Ш. Салоев, Ж. Қалантаров ва бошқалар) труппа ўз фаолиятини кичик асарлар саҳналаштиришдан бошлаган. Ҳамза ўз асарлари асосида саҳналаштирган „Бой ила хизматчи“, „Туҳматчилар жазоси“, „Заҳарли ҳаёт“, „Фарғона фожиалари“, „Қармоқ“, „Телефон“, Маннон Уйғурнинг „Туркистон табиби“, Ғулом Зафарийнинг „Эрк болалари“ кабилар театрда қўйилган илк спектакллар бўлиб, бош ролларни Машариф Полвонов, Ёқуб Девонов, Ойша Бекчурина, Ханский, Ханская сингари актёрлар ижро этганлар. 1933-йил Хоразм маркази Урганчга кўчирилиши муносабати билан театр ҳам Урганчга кўчирилиб, Хоразм округ давлат мусиқали драма театри номини олган. Республиканинг турли вилоятларидан истеъдодли санъаткорлар жалб этилди. М. Шерозий, Р. Омонов, К. Раҳимов, Қ. Искандаров, Қ. Бойжонов, М. Сафоев, О. Худоёрова, М. Худоёров, С. Девонов, С. Ҳожиева, О. Рўзметова, Р. Мусаев, С. Мусаева, В. Фаёзов, О. Қориева, 3. Қобулов, Тамарахоним, А. Турдиев, Охунжон сизиц, С. Олимов, Ш. Рамазонов ва бошқа шулар жумласидан. Иккинчи жаҳон уруши йиллари театр жамоаси ҳарбий қисмларга хизмат қилдилар. Урушдан кейинги йиллар М. Шерозий, Ҳ. Болтаев, К. Отаниёзов, В. Фаёзов, Қ. Бойжонов, Н. Болтаев, Н. Юсупова, С. Раҳимова, С. Девонов, М. Рахимов, 3. Ғаффорова, Р. Отажонова, Р. Бойжонова, М. Юсуповдек санъат аткорлар театрни юксак поғоналарга кўтардилар. „Макр ва муҳаббат“, „Лайли ва Мажнун“, „Фарҳод ва Ширин“, „Тоҳир ва Зуҳра“, „Алпомиш“, „Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам“, „Ҳамлет“, „Қароқчилар“, „Монсерро“ ва бошқа 50—60йлар яратилган энг яхши спектакллардир. 70—80-йиллар театрда юксалиш даври бўлди. 3. Қобулов, А. Муҳамедов, Ҳ. Исломов, Ҳ. Аппанов, И. Ниёзматов сингари малакали режиссёр лар долзарб ва бадиий тўлақонли асарлар сахналаштирдилар. Истевдодли ёш ижодкорлар театр жамоасига келиб қўшилди. „Кечиккан севги“ (А. Островский), „Миндаугас“ (Марсинкявичус), „Ҳижрон“ (С. Раҳмон), „Беруний“ (Уйғун), „Ибн Сино“ (Шаломаев), „Олтин девор“ (Э. Вохидов), „Қароқчилар“ (Ф. Шиллер), „Аждодлар қиличи“ (Э. Самандаров) каби спектакллар шу йиллар маҳсулидир[2].
|
| |
| Тури | Театр |
|---|---|
| Мақоми | Фаолият юритади |
| Ишга тушган санаси | 1922-йил 22-апрел |
| Жойлашуви | Ал-Хоразмий ко'часи, 32-уй, Урганч, Хоразм |
| Асосчи(лар)и | Ҳамза |
| Директори | Иброҳимова Динора[1] |
| Тил(лар)и | русча |
| Вебсайти | хоразмтеатри.уз/ру/ |
Мустақиллик даврида

Мустақиллик йиллари театр Хоразм ижодкорлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши унинг ижодий равнақига ижобий самарасини берди. Н. Солаев, Қ. Матризаев, Ҳайитмат Расул асарлари театр репертуарини бойитибгина қолмай, унинг ижодий такомиллашувига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Комил Авазнинг „Марварид таққан аёл“, „Феруз“, „Огаҳий“ мусиқали драмалари, „Жобби жужакнинг ҳийласи“, „Ташкилдаги ҳангома“, „Жавоҳир“, „Тили асалим“, „Нилуфар“, „Жавлон журра“ комедиялари; „Авесто — меҳр фарзанди“ спектакли сўнгги йиллар саҳналаштирилган энг яхши спектакллардир. Театрга турли йилларда М. Полвонов, С. Сароймонов, 3. Қобулов, Х. Аппанов, Ҳ. Исломов, И. Ниёзматовлар бош реж.лик, Л. Абдуллаева, О. Оллаберганов, С. Қодиров, П. Кичколар бош рассомлик, А. Отажонов, Ҳ. Бобожоновлар бош дирижёрлик, Н. Шабанов, 3. Ғаффоровалар бош балетмейстерлик қилиб келдилар.
Ҳозирги кунда (2023) Г. Рахимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлардан К. Тожибоев театрнинг етакчи актёрларидир. Театрнинг бош режиссёр и — А.Отажанов, бош рассоми —Ў.Алимова фаолият юритиб келади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Информация о компании“. Қаралди: 02.10.23.[сайт ишламайди]
- ↑ „Хоразм вилояти мусиқали драма театри 95 ёшни қаршилади“. Қаралди: 02.10.23.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |