Xoreografiya
Хореография (юн. чореиа — рақс ва графия) — 1) шартли белгилар асосида ёки сўзлар билан баён этиш орқали рақсни ёзиш. ХВ аср охиридан рақсни ёзиш бўйича уринишлар бўлган бўлса-да, асосан, ХВИИ аср охири — ХВИИИ бошларидагина бал ва саҳна рақси назарияси ишлаб чиқилгани туфайли бир гуруҳ франсуз балетмейстерлари ва рақс ўқитувчилари (П. Бошан, Р. Фёе, Фаве, П. Ромо) рақсни ёзиб олиш тизимини ишлаб чиқдилар. "Х." атамаси дастлаб Р. Фёе томонидан "Хореография ёхуд рақс ёзуви санъати" китоби (1700)да қўлланган. ХХ аср давомида дунёнинг турли мамлакатларида рақс ёзишнинг 70 дан ортиқ тизимлари жорий қилинган бўлиб, шу асосда халқ рақслари, балет спектаклларини ёзиб олиш йўлга қўйилган. Уларни, асосан, 3 тоифага бўлиш мумкин: рақс ҳаракатларини шартли белгилар билан ифода қилиш, сўз билан баён этиш ва нота ёзувида шартли белгилар қўшиб ёзиш. Охирги банди Хитой ва Жанубий Кореяда кенг тарқалган. Ўзбекистонда гарчи рақс асрлар давомида яшаб, ривожланиб келган бўлса-да, ўтмишда рақс ёзилмаган. Натижада қанчадан қанча мумтоз ва халқ рақслари изсиз йўқолиб кетган. 1936—41-йиллардагина этнограф Ираида Вахта "Катта ўйин" номли Фарғона рақс туркумини сўз билан ёзиб олган. Унга Ғулом Зафарий ва мусиқашунос Е. Романовская яқиндан ёрдам берган. Шу даврда Уста Олим Комилов билан Тамарахоним "Дойра дарси" машғулотларини яратиб, шу асосда ёш ижрочиларни тарбия қила бошлаган. Аммо рақс ёзувини яратиш учун муайян бир тизим ишлаб чиқиш лозим эди. Бу ишни Розия Каримова рақс ҳаракатлари асосида ишлаб чиқди. "Фарғона рақси", "Хоразм рақси", "Бухоро рақси", қўлланмалари, "Ўзбек рақслари" дарслиги ва бошқа; 2) халқ рақси йўналишидаги ва балет спектаклларини ижод қилиш санъати. Шу маънода "Х." атамаси ХИХ аср ўрталаридан қўллана бошлаган. Шу сабабли "балетмейстер" атамаси ўрнига баъзан "хореограф" атамаси ишлатилади; 3) санъацҳуносликда ХИХ аср охири — ХХ аср бошларидан "Х." атамаси умуман рақс санъатини, балет театрини ифодаловчи кенг маънода ишлатила бошланди. (Яна қ. Рақс).
Ад..Каримова Р., Ўзбек рақслари, Т., 2003.
Муҳсин Қодиров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |