Xorijiylar
Хорижийлар (араб. ажралиб чиққан, исёнчи) — исломдатн илк оқим тарафдорлари. Халифа Али билан умавийлар ўртасидаги кураш давомида ВИИ асрнинг 2-ярми бошларида вужудга келган. Тахт учун курашда Али Муовия тарафдорлари (уммавийлар) билан музокара олиб боришга кўнган. Бу ҳол Али ҳақиқий ворислик ҳуқуқига эга деб ҳисоблаган тарафдорларининг ўртасида норозилик туғдирган. Қўшиннинг бир қисми (12 минг киши) Алини келишувчиликда айблаб, ундан ажралиб чиққан ва кейинчалик Алига ҳам, уммавийларга ҳам баб-баравар қарши кураш бошлаган. Ана шу гуруҳ тарафдорлари Х. деб ном олган. Х. ҳаракати араблар томонидан бўйсундирилган Ироқ ва Эрон аҳолиси, оддий арабмусулмонлар манфаатини ифодалаган. Улар ўзларини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблаган. Х. "диндан қайтган" деб эълон қилинган сиёсий ва ғоявий рақибларга нисбатан муросасиз бўлган. Х. таълимотига кўра, халифа диний жамоа томонидан сайланади ва жамоага бўйсунади; ҳар қандай тақводор мусулмон (ҳатто қул ёки қора танли бўлса ҳам) халифа бўлиб сайланиши мумкин; агар халифа жамоа манфаатларини ҳимоя қилмаса, вазифасидан бўшатилади ва ҳатто қатл этилади. Х. фикрича, эътиқод амалий фаолият билан мустаҳкамланиши лозим. Эътиқод, гуноҳкор кишиларни жазолаш масалаларида Х. муржиъишшрта қарамақарши турган. Кейинчалик Х. бир неча майда гуруҳларга бўлиниб кетган. Умавий ва аббосий халифалар ВИИ—ИХ асрларда Х.га қарши кескин кураш олиб борди. Бунинг натижасида Х.нинг кўпи қириб ташланди, қолганлари Шимолий Африкада ўз давлатини вужудга келтирди. Х. халифаликдаги кўпгина қўзғолонлар (Занжилар қўзғолони, Абу Муслим қўзғолони ва бошқа қўзғолонлар)да қатнашган. Ҳозирги даврда Х.нинг ибодийлар фирқаси мағриб мамлакатларида (Жазоир, Тунис ва бошқа мамлакатларда), Уммон, Танзанияда учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |