Хорион (юнонча: чорион — қобиқ, пуст) — 1) юксак сут эмизувчиларда ташқи муртак қобиғи, муртак (эмбрион) ривожланишининг бошланғич даврларида ҳосил бўлади; 2) умуртқасиз ҳайвонлар ва айрим тубан умуртқалилар тухумининг иккиламчи қобиғи (қаранг Тухум).