Xorvatiya televideniyesi
Хорватия телевидениеси — 1956-йилдан буён фаолият юритиб келади. Хорватияда биринчи телевизион сигнал Пҳилипс ўзининг телевизор тизимини биринчи маротаба оммага намойиш қилган 1939-йилги Загреб ярмаркасида узатилган. Дастлабки мунтазам эшиттиришлар 1956-йилда, Югославия радио телевидение тизимидаги биринчи телестансия Загреб телевидениеси ташкил этилгач, бошланган. Рангли эшиттиришларни 1972-йилдан эфирга узатиш бошланган. Қамров ва каналлар сони барқарор равишда ўсиб бориб, 2000-йилларда Хорватияда тўртта канал фаолият юритган. ДВБ-Т сигналларини узатиш 2002-йилда бошланиб, 2010-йилда рақамли алмашинув тўлиқ якунланган. Ўша даврда ИПТВ, кабел телевидение ва сунъий йўлдош телевидениеси бозорлари сезиларли даражада ўсган. 2011-йилга келиб аҳолининг атиги 60.7 фоизи фақат ДВБ-Т телевизоридан фойдаланган бўлиб, қолганлари ИПТВ, кабел ва сунъий йўлдош телевидениесидан фойдаланган.
ИПТВ, кабел ва сунъий йўлдош телевидениеси

2009 ва 2010-йиллар оралиғида ИПТВга уланган аҳоли сони 23% га ўсиб, қарийб 300 000 тани ташкил этган. ИПТВдан фойдаланган давлатлар қаторида Хорватия бешинчи ўринни эгаллаб, Сингапур, Гонконг, Кипр ва Эстониядан кейинги ўринда туради[1]. 2011-йилнинг учинчи чорагида уларнинг сони янада ортиб, жами 349 138 кишини ташкил этган. Бу Хорватия аҳолисининг 23.6% ини ташкил қилади[2].
Телевидениедан асосий ахборот манбаи сифатида фойдаланадиган аҳоли қатлами[3]:
| Географик минтақа | Аҳоли улуши |
|---|---|
| Славония | 79% |
| Лика, Кордун, Бановина | 63% |
| Шимолий Хорватия | 61% |
| Шимолий Хорватия қирғоқлари | 59% |
| Далматия | 47% |
| Загреб ва унинг атрофидаги ҳудудлар | 43% |
| Ўртача | 57% |
Эски каналлар
Манбалар
- ↑ Маринко Петковиć. „Телекоми у минусу због сманжене потроšнже корисника“ (ҳр). Вжесник (2011-йил 27-феврал). 2012-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 31-декабр.
- ↑ „Тромжесеčни успоредни подаcи трžиšта электрониčкиҳ комуникаcижа у Републиcи Ҳрвацкож, треćэ тромжесеčже 2011. године“ (ҳр). Cроатиан Регулаторй Аутҳоритй фор Нетwорк Индустриэс. 2013-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 31-декабр.
- ↑ „Ҳрвати нажвиšэ користе телевизижу као извор информиранжа“ (ҳр). Пословни дневник (2011-йил 15-март). 2011-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-июл.