Саттаров Хошим Оғалиқович (1904-йилда туғилган — 1938-йил 4-октябрда вафот этган) — ЎзССР Соғлиқни Сақлаш Халқ Комиссарлигида кадрлар мудири, Тошкент Тиббиёт институти директори, ЎзССР Марказий Ижроия Комитети аъзоси.

Хошим Саттаров
Таваллуди 1904-йил
Вафоти 4-октябр 1938-йил
Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Таълими Москва давлат Тиббиёт институти
Касби шифокор, сиёсатчи
Фаолият йиллари 1922—1937-йиллар

Ҳаёти ва таълими

1904-йили Наманган вилояти, Наманган шаҳрида оддий деҳқон оиласида таваллуд топган. Оиласи 7 кишидан иборат бўлган: рафиқаси, ўғли, хотинининг 2 синглиси ва отаси. Тошкент шаҳрида, 1-май кўчаси, 74-уйда истиқомат қилган[1].

1938-йил 4-октябр санасида СССР Олий ҳарбий ҳамжамияти сайёр сессиясининг Тошкентдаги йиғилишида С. Х. Оғалиқович отиш жазосига ҳукм этилди ва ўша куннинг ўзида отиб ташланди[2].

1917—1919-йилларда „Намуна“ халқ мактабида ўқиди. 1930-йили Москвадаги Тиббиёт институтини тугатиб, ички касалликлар бўйича шифокор мутахассислигига эга бўлган. 1919-йили Тошкентда Ўзбекистон педагогика институти ҳузуридаги курсда 1922-йилгача таҳсил олди. Муассасани тамомлаб, Москвага Калинин номидаги ишчилар факултетига ўқишга кирди ва 1925-йилда тугатди. Саттаров ўша йилнинг ўзида ишчилар факултети томонидан 1-сонли Москва давлат университети Тиббиёт факултетига ўқишга юборилди, 1930-йили шу университетнинг Тиббиёт факултетини тамомлади. Тиббиёт институтини битиргандан сўнг, Москвадаги СССР Тропик институти аспирантурасида ўқишни давом эттирган[3].

Фаолияти

1931-йил май ойида Ўз К(б)П Марказий Комитети қарори асосида Тошкентга ишлаш учун чақириб олинди. Кейинчалик ЎзК(б)П Марказий Комитети қарорига мувофиқ ЎзССР Соғлиқни Сақлаш Халқ Комиссарлигида кадрлар мудири этиб сайланди. Ушбу лавозимда 1931-йилнинг 15-май санасидан 1932-йилгача иш олиб борди. 1932—1934 йиллар оралиғида эса ЎзССР Соғлиқни Сақлаш Халқ Комиссари ўринбосари сифатида хизмат қилди. 1932-йил июнидан бошлаб Тошкент Тиббиёт институти директори бўлиб ишлай бошлади. Советлар В қурултойида ЎзССР Марказий Ижроия Комитети аъзоси этиб тайинланди[3].

Адабиётлар

  • Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: "СҲАРҚ" НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8. 

Манбалар

  1. ↑ ЎзР ПДА. 58-фонд, 78-рўйхат, 147-иш — 90–97-бет. 
  2. ↑ РФ ФХХМА,. 7-фонд, 1-рўйхат, 10-иш — 531-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: "СҲАРҚ" НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.