Xoshimin
Хошимин | |
|---|---|
|
| |
| Ҳукумат | |
| Зичлиги | 10482 киши/км2 |
Хошимин (1976-йилгача Сайгон) -Ветнамдаги шаҳар. Атрофи билан марказга бўйсунувчи алоҳида маъмурий бирликни ташкил этади. Аҳолиси 3,6 млн. киши (1996). Транспорт йўллари чорраҳаси. Сайгон дарёси бўйидаги порт (Жанубий Хитой денгизидан 80 км ичкарида). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқ-овқат, кўнтери, тўқимачилик саноатлари ривожланган. Машинасозлик (хусусан, кемасозлик) ва металлсозлик, тайёр кисмлардан электротехника ва радиотехника буюмлари йиғиш, кимё (каучук), семент, ёғочсозлик корхоналари мавжуд. Балиқ овлаш маркази. Бадиий ҳунармандчилик, кулолчилик ривожланган. университет, музейлар, илмий тадқиқот институтлари, Миллий кутубхона ва бошқа бор.
Шаҳарга 1779-йилда хитойлик савдогарлар Тангон (ветнамча Сайгон) номи билан асос солганлар. 1864-йилдан Сайгон Франсия мустамлакаси Коҳинҳин (Жанубий Ветнам)нинг маъмурий маркази. 1954-йил июлдан ҳукумат қароргоҳи. 1976-йилдан шаҳар Шимолий Ветнам сиёсий арбоби Хо Ши Мин шарафига Х. деб аталди. Салой ва ВинНгием будда пагодалари ва бошқа ХВИИИ асрда қурилган меъморий ёдгорликлари сақланган.
Хошимин (ветнамча: Ҳồ Чí Минҳ) Ветнамнинг энг аҳолиси кўп шаҳри. Хошимин дунёдаги энг катта шаҳарлардан биридир ва жаҳон савдоси, молияси, санъати, технологияси, таълими ва шоу-бизнесига катта таъсир кўрсатиб туради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ветнам ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |