Хосият Азимова (1919.25.7, Жиззах) – актриса. Ўзбекистон халқ артисти (1981). Ижодий фаолиятини "кўк кўйлак" тўгарагида бошлаган (1932). 1937-йилдан Каттақўрғон шаҳри театрида, 1966-йилдан Жиззах театрида актриса. Энг яхши роллари: Ҳалима ("Ҳалима"), Нигор ("Ғунчалар"), Жамила, Раҳима хола ("Бой ила хизматчи"), Ойхон, Майсара ("Майсаранинг иши"), Рузвон ("Юрак сирлари"), Жаннат ("Қайнона"), Ҳуринисо ("Олтин девор") ва бошқа[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил