Xosiyat Xusanova
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Хусанова Хосиятхон Эргашовна (1969-йил; Андижон, ЎзССР) — ўзбек театр ва кино актрисаси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2011).
| Хосиятхон Хусанова | |
|---|---|
| Таваллуди |
Хусанова Хосиятхон Эргашовна 1969-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Актриса |
| Мукофотлари |
|
Фаолияти
Хосиятхон Хусанова 1969-йилда Жалақудуқ туманида таваллуд топган. 1995-йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритиб келяпти. 2011-йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" фахрий унвони билан тақдирланган.
Хосиятхон Хусанова Миллий театр саҳнасида И.Содиқовнинг „Афандининг беш хотини“да Таманно, Ҳ.Муҳаммаднинг „Хотинлар гапидаги чиққан ҳангома“да Бону, Ҳ.Расулнинг „Боши қотган ошиқлар“ида Юлдуз, Э.Хушвақтовнинг „Чимилдиғ“ида келин, „Қаллиқ ўйин“ида Жумагул, „Андишали келинчак“да Купайсин, С.Аҳмаднинг „Уфқ“да хонанда, А.Ориповнинг „Соҳибқирон Темур“да канизак, „Муҳаббат султони“да канизак, „Усмон Носир“да София, „Дарахатлар тик туриб жон беради“да Фелиса, „Аёлғу“да Аёл, „Ёруғлик ва ёвузлик“да Ялмоғиз, „Жодугар канизак“да Оқилон, „Сеҳрли танбур“да Асалари, „Омонат дунё“да Латофат, „Антиқа қудалар“да Ўғилой, „Уч кунлик дунё“да Анора, „Олтин қиз“да Барно, „Бир кошона сирлари“да Ҳамшира, „Увайсий“да Совчи, „Шайтон ва фаришта“да Шайтон, „Ўтган замон хангомалари“да Канизак, „Нексия“да Норбуви каби бир қатор образларини яратган.
Бадиий филм ва видеофилмларда кўзга кўринган роллар ўйнади. „Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси“да Ўғилой, „Чархпалак“да она, „Кўнгил кўчалари“да бозорчи, „Қисмат“да Ханифа, „Лафз“да Зубайда, „Оловуддиннинг саргузаштлари“да Сотти, „Номус“да Халима, „Янги ой чиққан кеча“да Гулчехра, „Шаҳзода ва Канизак“да Канизак, „Муҳаббатимсан“да Она, „Моҳинур“да Почталён, „Тақдир“да Гул сотувчи, „Дев ва Пакана“да Саидахон, „Афюн гирдоби“да Ҳанифа, „Сеҳрли узук“да Сингил, „Келгинди куёв“да Йўловчи, „Забаржад“да Аёл ва бошқа кўплаб ролларни ижро этган. Шўх, характерли образларни меъёрига етказиб ижро этади[1].
Филмография
| Йил | Номи | Образ | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| 2005 | Келгинди куёв | Йўловчи | |
| Бегона ҳаёт | |||
| 2007 | Бойвачча | ||
| 2009 | Уқубат | ||
| Ўзимдан ўзимгача | |||
| Уйланиш | Ҳолида: Жавоҳирнинг онаси | ||
| 2010 | Адашган совчилар | ||
| 2011 | Хизмат доирасидан ташқарида | ||
| Эр бермоқ жон бермоқ | |||
| Ўхшатмасдан учратмас | |||
| Олинг қуда беринг қуда | |||
| 2012 | Ёлғизгинам | ||
| Супер қайнона | |||
| Ижарачилар | |||
| Андижонлик меҳмон | |||
| Меҳрибоним | |||
| 2013 | Жаноб қоровул | ||
| Новда | |||
| Қудамни кўрмадингизми? | |||
| Хазина операцияси | |||
| Осий банда | |||
| Ҳасан ибн Ҳусан | |||
| Ана холос | |||
| Севги фариштаси 2 | |||
| Ажаб бўлибди | [2] |
Манбалар
- ↑ „Ҳосият Ҳусанова ҳақида, оиласи, инстаграм, расмлари“. савол-жавоб.cом. Қаралди: 12-август 2022-йил.
- ↑ „Ҳосият Ҳусанова ҳақида“. булутека.cом. 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-август 2022-йил.