Хосиятли маҳалласи (Инқилоб кўчаси) – Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги маҳалла. Асалобод, Фазогир, Бешариқ, Нодира, Шоҳимардон, Катта Янгиобод, Янги Давр маҳаллалари билан чегарадош. 1969-йил ташкил топган. Буюк мутафаккир Алишер Навоий номи берилган. Аҳолиси 3 992 киши, асосан ўзбеклар, бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди (2008). Маҳалла ҳудудида болалар боғчаси, 5 та савдо дўкони, 2 та сартарошхона, дорихона, „Сувсоз“ корхонасининг 4-сехи жойлашган.[1]

Хосиятли

Хосиятли маҳалласи
Маҳалла
Мамлакат Ўзбекистон
Шаҳар Тошкент
Туман Яшнобод
Асос солинган 1969
Аввалги номлари Алишер Навоий маҳалласи
Аҳолиси
 (2008)
3 992
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 (71)
Почта индекс(лар)и 700207

2016-йил 21-апрелдаги Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорига биноан маҳалла номи Хосиятли деб ўзгартирилган.[2]

Манбалар

  1. ↑ Тошкент.Энсикопедия. Тошкент: Ўзбекистон, 2009 — 63-бет. 
  2. ↑ „Тошкент шаҳридаги 100дан ортиқ маҳалла қайта номланди“. Кун.уз. Wеб Эхперт (2016-йил 29-апрел). Қаралди: 18-апрел 2025-йил.