Хотамбанди — ёғочга ёғоч, суяк, садаф қадаб безак, нақш яратиш усули; шу усулда яратилган безак ҳам Х. деб аталади. Амалий безак санъатида кенг қўлланади. Х. усулида безатилган бадиий буюмлар (мусиқа асбобларидан чанг, тор, рубоб ва бошқалар) республика музейларида сақланади.