Википедияда исми Хотима ва фамилияси Шайхова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Хотима Омиловна Шайхова (1929. 15.1, Тошкент) — файласуф олима. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1995), фалсафа фанлари доктори (1985), профессор (1988). Тошкент педагогика институтини тугатган (1960). Тошкентдаги ўрта мактабларда ишлаган (1946—1963). Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида кичик ва катта илмий ходим (1966—1971), бўлим мудири (1971—1987), Тошкент Олий партия мактабида кафедра мудири (1987—1992), Тошкент иқтисодиёт университетининг профессори (1992—1997). Илмий асарлари этика, маънавий ҳаёт, турмуш тарзи, ижтимоий адолат, тарбиянинг ижтимоий-ахлоқий ва маънавий муаммоларига бағишланган[1].

Хотима Омиловна Шайхова
Таваллуди 1929-йил 15-январ (1929-01-15) (97 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Таълими Тошкент педагогика институти (1960)
Тезис сарлавҳаси Аҳлоқда жамоатчилик масаласи
Турмуш ўртоғи Эркин Шайхов

Асарлари

  • Умуминсоний қадриятлар ва маънавий камолот (ҳаммуаллифликда), Т., 1992;
  • Инсоннинг маънавий қиёфаси, Т., 1993;
  • Хулқ-одоб маънавият калити, Т., 1994;
  • Истиқлол ва аёл қадри, Т., 2002.

Манбалар

  1. ↑ „Хотима Шайхова“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 10-жилд (Шарқ — Қизилқум). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2005 — 656-бет.