Ховос — Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти Ховос туманидаги шаҳарча (1960-йилдан), туман маркази (2004-йилдан) ҳамда транспорт йўли чорраҳаси. 1898-йилда Урсатевская темир йўл стансияси сифатида барпо этилган. Катта Ўзбекистон тракти ёнида, вилоят маркази Гулистон шаҳридан 30 км узоқликда. Аҳолиси 27,3 минг кишидан ортиқ (2004).[1]

Ховос
шаҳар
40°13′11″Н 68°50′24″Э / 40.21972°Н 68.84000°Э / 40.21972; 68.84000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сирдарё вилояти
туман Ховос тумани
Ҳукумат
Камолов Учқун Ибрагимович
Асос солинган 1926-йил
Илк эслатилиши 1897-йил
Аввалги номлари Урсатевский
Аҳолиси
27 300
Миллий таркиб асосан о'збеклар,шунингдек тожиклар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Почта индекс(лар)и 120711
Автомобил коди 20
Xovos xaritada
Xovos xaritada

Ховосда нефт базаси, ғишт, керамика, узумни қайта ишлаш заводлари, ун ва нон ктлари, МТП, автокорхона, курилиш ташкилотлари, О'збекистон — Хитой „Ховос Фусин“ қўшма корхонаси (колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқаради), деҳқон бозори бор. 5 та умумий таълим мактаби, касб-ҳунар коллежи, кутубхоналар, маданият саройи, клуб муассасалари, марказий стадион, марказий касалхона, темир йўл касалхонаси ва поликлиникаси, тез тиббий ёрдам, ташхис марказлари мавжуд.

Ховос темир йўл стансияси орқали Тошкент—Наманган—Андижон поездлари ўтади. Ховос — Гулистон, Ховос — Фарҳод йўналишлари бўйича автобуслар қатнайди.[2]

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йил 19-феврал туманга ташрифи натижасида Ховос туманининг янги маркази Ховос Cитй барпо этилаяпти. Дастурга мувофиқ туманда 5 та қаватли 30 та кўп қаватли уйлар, дам олиш масканлари, маъмурий марказ ва бошқа иншоотлар қад кўтаради. Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ишлари сифатини кўздан кечириш учун 2019-йил 19-июл куни яна бир маротаба Ховос туманига ташриф буюрди.[3]

Тарихи

1898-йилда Самарқандни шимоли-шарқда Тошкент ҳамда, шарқда Фарғона вилояти билан боғловчи темир йўл қуриб ишга туширилади[4]. Стансия дастлаб Урсатевская номи билан аталган бўлиб, бу ном баъзилар фикрича Туркистон истилосида қатнашган Чор Россияси генерали номидан олинган дейилса, бошқа манбаларга кўра стансия Каспиёрти магистралини қурилишида инженер бўлиб хизмат қилган рус муҳандиси Александр Иванович Урсати номидан олинган.[5]

Сирдарё вилоятининг энг қадимий манзилгоҳлари Сирдарё дарёси ва тоғ сойлари бўйида бундан уч минг йил аввал пайдо бўла бошлаган. Бу ҳудудда катта тарихий аҳамиятга эга бўлган бир қанча муҳим ёдгорликлар қад ростлаган. Масалан, Ховос туманида „Кўҳна Ховос“ зиёратгоҳи ва археологик ёдгорликлардан иборат катта мажмуа мавжуд.

„Кўҳна Ховос“нинг умумий майдони 12 гектарни ташкил этади. Марказий Осиё тарихи бўйича мутахассис, профессор М. Э. Массоннинг фикрича, Мирзачўлнинг катта тоғлари ўрта асрлардаги Ховоснинг марказий харобалари ҳисобланади. Ушбу баланд тоғда аҳоли яшаган, бунинг натижасида ёдгорликда археологик қазиш ишлари олиб боришнинг иложи бўлмаган. Тадқиқотлар босқичма-босқич олиб борилмоқда ва яқин келажакда қадимий шаҳар вайроналари ва бир қанча ёдгорликларни очиш режалаштирилган. Ховосда жами 28 та зиёратгоҳ бўлган бўлса, бугунги кунда атиги 12 таси сақланиб қолган. Улардан бир қанчаси омма учун очиқ ва қуйида санаб ўтилган.

Қадимий Ховос шаҳри

Қадимий Ховос шаҳри нафақат Сирдарё, балки бутун Мирзачўл ҳудудидаги энг катта ва ко'ҳна ёдгорликдир. Ўрта асрларда гуллаб-яшнаган бу шаҳар харобалари бугунги Ховоснинг жануби-ғарбида, Карвонсарой қишлоғи қаршисида жойлашган.

1987-1988 йилларда Ўзбекистон фанлар Академияси Археология институтининг машҳур олимлари Ховос тепалигида археологик изланишлар ўтказиб, унда қадимий қатламлар мавжудлигини аниқлашди. Топилмалар манзилгоҳнинг 2000 йиллик тарихга эга эканини кўрсатди.

2014 йили эски Ховос шаҳри харобаларида бешинчи марта қазилма ишлари олиб борилди. Натижада, бу ердан қадимий тегирмон тоши, ёрқин бўёқлари ва безаклари кўчмаган сопол идишлар топилди. Топилмалардан маълум бўлдики, Ховос милоддан олдинги ИВ асрдан милодий Х асрга қадар қадимги Фарғона,Чоч (Тошкент) ва Сўғдга борадиган савдо йўллари чоррахасида жойлашган қулай ва муҳим манзилгоҳ бўлган.

Чорраханинг бир тармоғи Ховосдан Қуркад орқали Хўжанд ва Фарғонага, иккинчиси тўғри Чоч дарёси — Сирдарё кечувидан сўнг шимол томон — Шоҳруҳия шаҳрига, ундан Ҳарашкентга, кейин Чоч пойтахти Бинкатга борган.

Низомиддин Шомийнинг машҳур „Зафарнома“ асарида ҳам қадимий Ховос тилга олинади. Китобда келтирилишича, амир Темур қадимий Ховосда бўлган. 1367-1368 йилларда Амир Ҳусайн ва Амир Темур ўрталарида тўқнашув бўлиб ўтади. Бу жангда Соҳибқирон қўшинлари рақиби Амир Ҳусайн қўшинини, сон жиҳатидан кўп бўлишига қарамай, Ховосдан бошлаб тор-мор этади.

Кўҳна Ховосни Бобур Мирзо ҳам бир неча бор тилга олади. Унинг таърифлашича, Умар Шайх Шоҳрухия ва Ўратепа оралиғидаги Ховос қишлоғида Султон Аҳмад Мирзо билан бўлган жангда мағлубиятга учрайди.

ХВ асрнинг иккинчи ярмида ушбу қадимий заминга машҳур шоир Абдураҳмон Жомий ва Хўжа Ахрор Валий ҳам ташриф буюришган.

ХВИИИ аср бошларида ўзаро ички урушлар боис мамлакатда парокандалик бошланади, Самарқанд вайрон қилинади. Аҳолиси шаҳарни тарк этади. Бу ҳақида Муҳаммад Ёқуб Бухорий бундай ёзади: „Мовароуннаҳрда очарчилик бошланди. Одамлар ўз уй-жойларини ташлаб, ҳар томонга тарқалиб кетдилар. Самарқанд шаҳри кимсасиз, ҳувиллаб қолди…“

ВИИИ асрда Самарқандга одамларнинг оммавий кўчиб бориши кучайди. Бу ишда бошқалар қатори ховосликлар ҳам фаол қатнашди. Улар шаҳар шимолидаги Ҳайдаробод деган жойда гузар ташкил этиб, мусофирларни ўша ерга жойлаштиришади. Гузар „Ховоси якум“ ва „Ховоси дуввум“ қисмларига бўлиниб, шимолда Юсуфбой, шарқда Минори каж ва Бибихоним масжиди билан, жануби-ғарбда эса Пастқишлоқ билан чегарадош эди. Гузар ҳудудида иккита масжид, мактаб, мадраса, мозор ва карвонсарой бўлган.

Ховосда жами еттита масжид бўлиб, улар „Қизил масжид“, „Намозгоҳ“, „Оқ масжид“, „Қал’а“, „Юсуфча“, „Боло“ ҳамда „Шонатарош“ деб номланган. Ҳар бир масжидда мадраса бўлган. Улардан фақатгина „Қизил“ жоме масжидида жума намози ўқилган.

Шунингдек, Ховосда еттита маҳалла, еттита ҳовуз бўлган. Ховос орқали Буюк ипак бўйлаб йўлга чиққан савдо карвонлари ўтган. Эски Ховос сўлим ҳавоси ва гўзал биною иншоотлари билан, ҳатто, Амир Темурни ҳам маҳлиё қилган. Соҳибқирон бобомиз битикларида кўҳна Ховосни: „Ҳавас қилса арзийдиган жой экан“ деб таърифлаган.[6]

Кўҳна Ховоснинг сирли қадамжолари

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида 9 та маданий мерос об’экти (шулардан 3 та археология, 2 та меъморий ёдгорликлари, 4 та диққатга сазовор жойлари) давлат муҳозасига олинган бўлиб, жумладан Эски Ховос шаҳарчаси, Толтепа археология ёдгорликлари, Черняэв тарихий меъморий ёдгорлиги, Саду-Сиад, Шер бобо, Юсуф бобо, Биби ҳадича зиёратгоҳлари туризмни ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этади.[1]

Археологлар томонидан қазишма ишларининг дастлабки натижаларининг гувоҳлик беришича, Ховос 2400-2500 йиллик тарихга эга ниҳоятда қадимий шаҳарлардан бири саналади. Маълумотларига кўра, Ховосда 28 та табаррук қадамжо бўлган. Ҳозирги кунга қадар улардан 12 таси сақланиб қолган. Шулардан бири "Хасти бузургон" зиёратгоҳи саналади. Бу зиёратгоҳда „Хасти бузург“ номи билан улуғланган Жобир бобонинг қабри жойлашган. Ривоят қилишларича, Жобир бобо Ховос ва унинг атрофларига Ислом динини ёйиш учун келган. Бу инсон Ховосни обод қилишда қатнашган ва халқ ўртасида илм маърифат тарқатган. Шу сабабли „Хасти бузург“ дея улуғланган. „Биби оча“ зиёратгоҳида Жобир бобонинг турмуш ўртоғи Биби Хадича дафн этилган.

"Юсуф бобо" зиёратгоҳида эса қадимда Ховосда темирчилик билан шуғулланган ва табиблик қилган, кейинчалик темирчилар пири деб улуғланган Юсуф бобо мақбараси мавжуд. Қадимий „Намозгоҳ“ масжидини ховосликлар Жобир бобонинг етук, донишманд фарзандлари шарафига „Саъду Саъид“ (Саййидларнинг улуғи) номи билан аташган. Бу зиёратгоҳларнинг аксарияти бугунги кунда обод масканларга айлантирилган.

Шербобо мақбараси, Ховос, 2023-йил

Саъду-сайид зиёратгоҳи Ховос тумани Ховособод маҳалласи „Қўҳна Ховос“ кўчасида жойлашган бўлиб, бу зиёратгоҳнинг тарихи тахминан ВИИ-ВИИИ асрларга бориб тақалади. Арабистондан ислом динини тарғиб қилиш мақсадида юртимизга келган араб кишининг эгизак фарзандларнинг қабрлари қўйилган. Бу улуғ инсонлар ўз ҳаётларини ислом йўлида уни тарғиб қилишга бағишлаганлар.

Шер бобо зиёратгоҳи Ховос тумани Ховособод маҳалласида жойлашган бўлиб, бу зиёратгоҳнинг тарихи тахминан ВИИИ-ИХ асрларга бориб тақалади. Бу инсон ҳам ислом динини тарғиб қилиш мақсадида уламолар билан бирга жангларда қатнашиб мусулмонларга ёрдам берган, хар доим шиддат ва довюраклик билан жанг килгани учун (унга шер юрак деб ном беришган) Шер бобо номини олган. Ҳозирда Жиззах вилояти Янгиобод туманида жойлашган авлиё Чанговул отадан устози Аҳмад Яссавий билан бирга таълим олганлар. Мустақиллик шарофати билан 1991 йили Ховос темир стансияси йўл қўриқлаш ташкилоти томонидан хашар йўли билан мақбарани таъмирлашган.

Юсуф бобо мақбараси, 2023-йил

Биби Хадича зиёратгоҳи Ховос туман Ховособод маҳалласидаги Эски Ховос тепалиги ёнида жойлашган, тахминларга кўра араб аёли бўлган Биби Хадича худди шу ерга кўмилган Саъду-Саид, яъни эгизаклар Хасан Ҳусанларнинг онаси дейишади. Халқ орасида бу аёл хам ислом динини мукаммал билган. 1991 йили Ховособод маҳалласи аҳолиси томонидан хашар йўли билан мақбара таъмирланган.

        Юсуф бобо зиёратгоҳи Ховос тумани Ховособод маҳалласида жойлашган бўлиб, бу зиёратгоҳнинг тарихи ҳам тахминан ВИИИ-ИХ асрларга бориб тақалади. Бу инсон хам ислом динини тарғиб қилиш мақсадида Арабистондан келган. Юсуф бобо тақводор асли касби темирчи ва халқ орасида катта табиб сифатида танилган. 1992 йили Ховособод маҳалласи аҳолиси томонидан хашар йўли билан зиёратгоҳ таъмирланган ва мақбара қурилган.

Эски Ховос тепалиги Сирдарё вилоятининг қолаверса, бутун Мирзачўл музофотининг энг кўҳна ёдгорлигидир. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Самарқанд археология институти илмий ходими профессор, тажрибали археолог А.Грицина раҳбарлигилаги илмий экспедиция Ховос харобаларида илк бор 1988-1989 йилларда қазилма ишларини олиб борди. Эски Ховос тепалиги умумий майдони жами 6 га ташкил этиб, бугунги кунгача шундан бор йўғи 10 сотих майдон ўрганилган холос. Дастлабки ўрганилган жойлардан топилган беш мингдан ортиқ экспонатлар бу жойнинг тарихи кўхна Самарқанд шаҳри тарихи билан тенглигини тасдиқлади. Топилган буюмлар орасидаги қадимги шамдон ва будда хайкалчаси Ховоснинг тарихи 2500 йил эканлигини тасдиқлади, ҳозирда топилган барча буюмлар Вилоят Ўлкашунослик музейида сақланиб келинмоқда. 1991 йили Ховособод маҳалласи аҳолиси томонидан хашар йўли билан тепалик ободонлаштирилган.

Эски Ховос тепалиги. 2023-йил, Ховос.

Эски Ховос тепалиги ёнидан шунингдек Буюк ипак йўли ўтганлиги учун карвон саройлар қурилиб карвонларнинг тўхтаб ўтиш жойи вазифасини хам бажарган. Бунинг исботи сифатида Темур тузукларида Амир Темур Ховосда тўхтаб ўтганлиги ва чиройли таъриф берилганлигидан хам билсак бўлади. Темурийлар авлоди шоҳ Бобур хам Ҳиндистон сари юришида Ховосда тўхтаб ўтганлиги ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

Эски сув минораси ХИХ асрниинг 80-йилларда Россия империяси томонидан келгусида ҳудуддаги катта майдонни эгаллаган Мирзачўлни ўзлаштириш учун биринчи навбатда бу жойларга темир йўл ётқизишни режалаштиради ва рус князи А.Урсатовский бошчилигида 1890 йилларда дастлабки темир йўллари қурила бошланади. Ўша вақтдаги биринчи паравозлар асосан буғ билан ишлаганлиги сабабли Ховос темир йўл стансиясида биринчи Сув сақлаш минораси 1890 йилда қурилган бўлиб, темир йўл вокзалида паравозларни сув билан таъминлаб берган. Бу Сув минораси ҳозирги кунда Ховос темир йўл стансияси вагонлар депоси ташкилоти ҳудудида сақланиб келинмоқда.[2]Ховосдаги масжидлар орасида "Масжиди сурх" жомеъ масжиди мақомига эга бўлиб, қизил ғиштдан қурилганлиги боис шундай номланган ва нақшинкор, жуда кўркам бўлган. У ўтган асрнинг 60-йиллари охирида бузиб ташланган, бугунги кунда унинг пойдеворигина қолган.

Масжид қалъадан ғарб томонда, 70 метрча узоқликда, Фаркат маҳалласи ҳудудида жойлашган.

Масжиди сурх ёнида авлиё инсоннинг ҳассаси қадалган бўлиб, маҳаллий аҳоли уни "Асои чашм" деб атайди. Ривоятларга қараганда, у киши дами ўткир инсон бўлиб, одамларга назар текканда дам солган экан. Шунинг учун ҳозиргача кўзи оғриган, қизарган, шишган беморлар шифо топиш мақсадида бу эрни зиёрат қилишади.

Ҳозиргача фаолият юритиб келаётган ягона масжид "Намозгоҳ" масжидидир. Масжид 1988-1991 йилларда З. Бобоэв, Қ. Холиқбердиэв, К. Солиэв, О. Тошбоэв, А. Расуловлар бошчилигида ҳашар йўли билан қайта қурилган. 2004 йилда эса М. Содиқовнинг саъй-ҳаракатлари билан жомеъ масжидига айлантирилган ва унга Ҳасти бузург Бобо Жобирнинг фарзандларига атаб "Саъду-Саъид" номи берилган.

Масжид қалъадан жануби-ғарб томонда, 50 метрча узоқликда, „Ҳасти бузургон“ зиёратгоҳи яқинида жойлашган.

Айтишларича, Ховосда 28 та муқаддас қадамжо бўлган. Булардан энг машҳури "Ҳасти бузургон" зиёратгоҳидир. „Ҳасти бузург“ номи Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) саҳобаларидан деб ҳисоблашадиган Бобо Жобирга нисбатан қўлланади (маҳаллий аҳоли қисқартириб „Божобир“ деб атайди).

Бобо Жобир Ховос ва унинг атрофидаги аҳоли орасида Ислом динини ёйиш мақсадида келган. Бобо Жобир Ховоснинг гуллаб-яшнаши, халқ фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилганлиги, одамларга маърифат тарқатганлиги учун халқ уни эъзозлаб, бузург инсон деб улуғлаган.

Бобо Жобир Зоминдан Хўжанд ва Шаҳристонгача бўлган ҳудудлардаги этти ака-ука авлиёларнинг каттаси бўлган. У кишининг укалари Чанговул қишлоғида (Чанговул бобо), Хўжамушкент қишлоғида (Хўжамушкент бобо), қолган укалари Тожикистоннинг Суғд вилояти ҳудудида — Шаҳристон яқинидаги Қорасоқол қишлоғида (Қорасоқол бобо), собиқ Пролетар туманидаги Деҳмой қишлоғида (бир укалари) ва Хўжанд атрофида (икки укалари) дафн этилган. „Хўжамушкент ота“ зиёратгоҳи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёэв Жиззах вилояти ҳокими лавозимида ишлаган даврда қайта қурилиб, жуда кўркам масканга айлантирилди.

Маҳаллий аҳоли орасида Бобо Жобир тўғрисида авлоддан авлодга ўтиб келаётган ривоятлар мавжуд. Айтишларича, у киши авлиё бўлганларидан бомдод намозини уйларида ўқисалар, пешинни Маккаю Мадинада адо этарканлар.

Яна ривоят қилишларича, у инсоннинг Саъд ва Саъид исмли эгизак фарзандлари бўлган. Уларнинг улоқчаси бўлиб, уни шу эгизаклар боқиб, ўйнатиб юришар экан. Бобо Жобир уйларига саҳобаларни меҳмонга таклиф қилади. Кичкина ҳужрага 400 киши сиғади. Бобо Жобир уйидаги ягона улоқчани меҳмонлар шарафига сўяди, аҳли аёллари эса унинг гўштидан ва уйда қолган озгина ундан таом тайёрлайди. Эгизаклардан каттаси улоқчани сўйиш жараёнини кузатган бўлиб, укаси ундан улоқчани қандай қилиб сўйишганини қизиқиб сўрайди. Саъд югуриб уйдан пичоқ олиб чиқади ва Саъидни ётқизиб, қўл-оёғини боғлаб, бўйнига пичоқ тортади ва натижада у жон беради. Шунда Саъд қўрққанидан томга қочиб чиқади ва у ердан йиқилиб, у ҳам вафот этади. Бу воқеадан хабар топган Бобо Жобирнинг аҳли аёллари фарзандларини ўраб, уй ичига яшириб қўяди. Таом дастурхонга тортилгандан кейин меҳмонлар жонлиқнинг эгасини, яъни Саъд ва Саъидни дастурхонга таклиф қилишни сўрашади, чунки эгасининг розилигисиз таомга қўл уриш мумкин эмас экан. Бобо Жобир учинчи марта сўраб келганидан кейингина аҳли аёллари бўлган воқеани айтиб беради. Ҳазрати Жаброил қудратини ишга солиб, эгизакларни тирилтириб беради. Шундан сўнг уларнинг ота-онаси қувониб кетади ва барча биргаликда таом эйди. Тайёрланган таом барчага этиб, ортиб ҳам қолади.

Ҳасти бузург вафот этганидан кейин қалъанинг жануби-ғарбий томонида дафн этилган. Шу қабрнинг ўзида Бобо Жобирнинг фарзандлари Саъд ва Саъид ҳам кўмилган.

Маҳаллий аҳолининг гувоҳлик беришича, ушбу қабрдан ҳар-ҳар замонда гумбурлаган овоз чиқиб турар экан. Бу одамларни турли бало-офатлардан огоҳ этар экан. Охирги гумбурлаш 1952 йилда содир бўлган. Ўшанда қишлоқни катта сел босган. Шу овоз сабабли қалъани "Гумтепа" деб ҳам аташган.

„Ҳасти бузургон“ зиёратгоҳи доимо узоқ ва яқин жойлардан келадиган зиёратчилар билан тўла бўлиб, улар бу қабрда ётган Бобо Жобир ва уларнинг фарзандлари ҳаққига дуо қилишади, Аллоҳ йўлида қурбонлик келтиришади. Шунингдек, иши юришмаган, фарзандталаб кишилар Аллоҳдан ҳожатларини раво қилишини сўраб, бу эрни зиёрат қилишади. Бундан ташқари, тупроқларини сувли тошма яраларга даво деб ҳисоблашади.

Биби оча зиёратгоҳи. Ушбу ном Бобо Жобирнинг аҳли аёллари Биби Ҳадичага нисбатан қўлланади. Маҳаллий аҳоли келинойи ёки янгага „биби“ деб мурожаат қилади, она ёки бувини эса „оча“ дейди. Шунга асосан, Бобо Жобир аҳли аёлларининг ётган жойи „Биби оча“ деб аталган.

Биби Ҳадича ниҳоятда покиза, ҳаёли ва тақводор аёл бўлиб, хотин-қизларга намуна бўлган. Шунинг учун зиёратчилар бу эрга кўпроқ бахт талабида келишади ва ҳаётлари шу аёлникидек гўзал бўлишини истаб, Аллоҳга илтижо қилишади.

„Биби оча“ зиёратгоҳи „Ҳасти бузургон“ зиёратгоҳидан юқорироқда, 100 метрча узоқликда жойлашган.

Шербобо зиёратгоҳи. Асл исми Иброҳим бўлган бу инсон қалъани душманлардан ҳимоя қилишга бошчилик қилган. Шербобо узун бўйли, гавдали ва бақувват бўлган. Ёв билан шердай олишганлиги учун у кишига Ҳазрати Али Шери Худога қиёсан „Шербобо“ деган ном берилган.

Ривоятларга қараганда, Шербобо шунчалик илоҳий кучга эга бўлганки, душман тарафга қаратиб қўлларини кўтарганларида улар тўхтаб қолган, отлари эса юролмай қолган. Шу сабабли у кишини „Болошер“, яъни „шердан устун“ деб ҳам таърифлашган.

Яна айтишларича, Шербобога душманнинг камон ўқи таъсир қилмаган. Душманлар нима учун бундайлигига қизиқишган ва фақатгина у киши намоз ўқиётган пайтларида зеҳрлари пасайиши мумкинлигини билиб олишган. Шундан сўнг пайт пойлаб, Шербобони намоз адо этаётганларида ўлдиришади.

Темиратки, қуруқ яралардан азият чекаётган инсонлар у кишининг тупроқларига сув аралаштириб, лойи ярага сурилса, шифо бўлади, деб ишонишади.

„Шербобо“ зиёратгоҳи қалъадан ғарб томонда, 200 метрча узоқликда, Қоқча маҳалласи ҳудудида жойлашган.

Юсуфбобо зиёратгоҳи. Юсуфбобо темирчилик билан шуғулланган ва табиблик қилган, халққа кўп ёрдами теккан. У кишини темирчилар пири деб ҳисоблашган.

Маҳаллий аҳолининг эътироф этишича, у кишининг тупроқлари бел, оёқ оғриғига даво бўлармиш.

„Юсуфбобо“ зиёратгоҳи қалъадан шимоли-ғарб томонда, 300 метрча узоқликда, Фаркат маҳалласи ҳудудида жойлашган.

Мазори сайид. Маҳаллий аҳоли ушбу қабрда авлиё инсон ётибди, деб ҳисоблайди ва уни жуда қадрлайди. Айниқса, ҳомиласи турмайдиган аёллар шу жойни зиёрат қилишдан шифо топишларига ишонишади. Тупроқларини эса соч тўкилишига даво деб ҳисоблашади.

Қабр Тожикистон билан чегара яқинида, Бўрибек Қорабоэвнинг фермер хўжалиги (аввалги Бекназар Ҳақбердиэв даласи) ҳудудида, Боло маҳалласида жойлашган.

„Мазори сайид“дан 100 метрча пастроқда шаҳид бўлган кишининг мозори бўлиб, унинг ўрни йўқолган, у ерда эски тут дарахти қолган. Дарахт ёнида кичик ҳовуз бўлиб, у ерда касалланган молларни ювишган, шу сабабли "Мазори қўтан" деб ҳам аташади.

Қабр ўрни Боло маҳалласи ҳудудидаги мулло Хўжамурод бобо ҳовлисида жойлашган.

Мазори дил. Ховосни душманлардан ҳимоя қилиш чоғида барча ватан ҳимоячилари ҳалок бўлиб, биргина ҳимоячи жанг майдонида ёлғиз қолади. У ўта бақувват инсон бўлиб, анча вақт душманларга қаршилик кўрсатади. Бироқ душманлар сони кўплигидан уларга бас келолмаслигини англайди ва Тангрига илтижо қилиб, душман қўлига тушиб қолмасликни сўрайди. Шу онда унинг юраги ёрилиб, парча-парча бўлиб кетади ҳамда ватан ҳимояси йўлида шаҳид бўлади. Маҳаллий аҳоли юраги касалланган кишиларни Аллоҳ йўлида шу қабрни зиёрат қилишга чорлайди.

Бу шаҳид инсоннинг қабри Боло маҳалласи ҳудудида, Муҳаммади Азимов ҳовлиси ёнида жойлашган.

Мазори шаҳид. Бу жой ҳам шаҳид бўлган инсоннинг қабридир.

Шайдо маҳалласи ҳудудида, Махманазар Хўжанов ҳовлиси ёнида жойлашган. Қабр яқинида ҳовуз бор.


Санги кабуд. Маҳаллий аҳоли эътироф этишича, ушбу тош устидан сув қуйиб ичилса, кўкйўталга даво бўлармиш. Илгари иккита тош бўлган экан, улардан бири ўтган асрнинг 40-йилларида, уруш вақтида йўқолган.

Шайдо маҳалласидаги эски қабристон ҳудудида, „Мазори шаҳид“дан шарқ томонда, 40 метрча узоқликда жойлашган.

Мазори пари. Ривоятларга кўра, бу бокира, ҳур қизнинг қабри экан. Баъзи ҳикоячиларнинг сўзларига қараганда, қабр устида этти парининг руҳини кўришган экан, шунинг учун бу эрни „Етти пари“ ёки „Етти қиз“ деб ҳам аташади. Зиёратчи аёллар бу эрга кўпроқ бахт талабида келишади.

Ушбу қабр Шайдо маҳалласи ҳудудида, эски мактаб ёнида жойлашган.

Мазори қавс. „Қавс“ сўзи „қабз“ сўзининг ўзгарган шакли бўлиши керак. Ривоят қилишларича, бу ерда жуда илмли табиб яшаб ўтган. У киши пешоб қилишда қийналган инсон ва молларни даволаган экан. Шунинг учун ҳозирги кунда ҳам худди шу касалликка чалинган инсон ва молларни бу эрга олиб келиб, қуръон тиловат қилишади.

Қалъадан ғарб томонда, 50 метрча узоқликда, Зафар Ашурбаэв ҳовлисида жойлашган.

Манбалар

  1. ↑ Постановление Кенгаша Олий Мажлиса Республики Узбекистан от 11 феврал 2004 года № 597-ИИ «О внесении некоторых изменений в административно-территориальное устройство Сырдарьинской области»
  2. ↑ Wорлд Газеттеэр., 2012-07-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-03-29
  3. ↑ ҳттпс://дарё.уз/2019/02/19/шавкат-мирзиёев-ховос-шаҳарчасининг-бош-режаси-билан-танишди/
  4. ↑ архив нусхаси, 2020-07-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-07-16
  5. ↑ „Среднеазиатские курорты“, Большая медицинская энциклопедия, 1-е изд., М.: «Советская энциклопедия», 1935. 
  6. ↑ „Қадимий Ховос тарихи. муслим.уз“.


Ҳаволалар