Xrapovik samarasi
Храповик самараси — социология ва иқтисодиётдаги тушунча бўлиб, ма’лум бир ҳодиса юз бергандан кейин танланган ҳаракат йўналишини ортга қайтариш қанчалик қийин эканини ифодалайди. У фақат бир йўналишда ҳаракатланишга имкон бериб, тескари йўналишда эса ҳаракатни тўхтатиб қўядиган ёки янада маҳкамлаб қўядиган механик “ратчет” (тишли механизм)га ўхшатилади.Ушбу консепсия турли илмий соҳаларда қўлланилган бўлиб,лойиҳа доирасининг кенгайиб бориши,вазифаларнинг аста-секин кенгайиб кетиши ва маҳсулотга ортиқча функсияларнинг қўшилиб бориши каби ҳодисалар билан боғлиқдир.
Кириш
Храповиксамараси илк бор Алан Пеаcоcк ва Жаcк Wисеманнинг 1961-йилдаги "Тҳе Гроwтҳ оф Публиc Эхпендитуре ин тҳе Унитед Кингдом" ҳисоботида пайдо бўлган. Пеаcоcк ва Wисеман давлат харажатлари инқироз даврларидан кейин худди храповикли механизм каби ошиб боришини аниқладилар[1].
Кейинчалик бу атама америкалик тарихчи Роберт Ҳиггс томонидан 1987-йилда чоп этилган "Cрисис анд Левиатҳан" китобида кенгайтирилди, унда Пеаcоcк ва Wисеманнинг тадқиқоти ҳукуматлар дастлаб вақтинчалик эҳтиёжлар учун яратилган (масалан, уруш даври чораларида, табиий офатлар ёки иқтисодий инқирозлар пайтида) йирик бюрократик ташкилотларни қисқартиришда қийинчиликларга дуч келиши билан боғлаб кўрсатилган[2] .
Бу та'сир худди шунингдек кўплаб бюрократик қатламларга эга йирик бизнесларга ҳам та’сир қилиши мумкин, улар ислоҳот ёки тугатилишга қаршилик кўрсатади[3] .
Иш жойларида “храповикли механизм ” марказий бошқарувчиларнинг кейинги йил мақсадларини ўтган йил натижаларига асослаб белгилаш тенденсиясини англатади, я’ни агар менежерлар кейинги мақсад даврида ҳам ўз лавозимида қолишини куца, улар ҳатто осонлик билан уддалай олса ҳам, белгиланган мақсадлардан ошиб кетмаслик учун нотўғри рағбатга эга бўлади"[4].
Манбалар
- ↑ Алан Пеаcоcк анд Жаcк Wисеман [1], 1961, ИСБН 0-87014-071-Х
- ↑ О'Реиллй, Cолин; Поwелл, Бенжамин (2015). "Wар анд тҳе гроwтҳ оф говернмент". Эуропеан Жоурнал оф Политиcал Эcономй 40: 31–41. дои:10.1016/ж.эжполеcо.2015.10.001.
- ↑ Роберт Ҳиггс Cрисис анд Левиатҳан, ОУП, 1987, ИСБН 0-19-505900-Х
- ↑ Беван, Гwйн; Ҳоод, Чристопҳер (15 Аугуст 2006). "Wҳат'с Меасуред Ис Wҳат Маттерс: Таргец анд Гаминг ин тҳе Энглиш Публиc Ҳеалтҳ Cаре Сйстем". Публиc Администратион 84 (3): 517–538. дои:10.1111/ж.1467-9299.2006.00600.х. ҳттпс://онлинелибрарй.wилей.cом/дои/абс/10.1111/ж.1467-9299.2006.00600.х. Қаралди: 18 Май 2021.Храповик самараси]]