Хризантема (Чрйсантҳенум) - мураккабгулдошларТаҳрирлаш оиласига мансуб, бир ва кўп йиллик ўт усимликлар туркуми; манзарали экин. Ватани—Европа. 200 га яқин тури Ҳиндистон ва Африкада тарқалган. Ҳинд Хризантемаси (C.индиcум) Ғарбий Европа, Япония, АҚСҲ, Россия ва бошқа мамлакатлар саноат гулчилигида муҳим аҳамиятга эга. Хризантеманинг майда гулли ва йирик гулли навлари иссикхоналарда устирилади.

Майда гулли Хризантеманинг бал. 50—60 см, ён шохлар сони куп, ҳар бир шох гул билан тугайди. Гуллари оқ, қизил, оч бинафша ва ҳоказо. Йирик гули Хризантеманинг бал. 50—70 см, 1 ёки 2 шохли, гуллари йирик, мураккаб тупгулли, диаметри 6—8 см. Йирик гулли Хризантема аксарият уй шароитида устирилади. Хризантема тўпгулининг чиройлилиги, узоқ муддат гуллай олиши туфайли унинг бир йиллик турлари гулчиликда экилади. Хризантема уруғидан ва 8—10 см узунликдаги каламчасидан кўпайтирилади. Май ойида туп оралиги 40—60 см қолдириб экилади. Июн ойида ён шохлар чилпиб шакл берилади. Октябрноябрда гуллайди. Ўзбекистонда Хризантеманинг Ўзбекистон туёнаси, Тошкент туёнаси ва бошқа навлари чиқарилган.