Хризоберилл (юн. чрйсос — олтин ва берилл) — мураккаб оксидларнинг кичик синфга мансуб минерал. Кимёвий таркиби А12[Ве04]. Ромб сингонияда кристалланади. Донадор агрегатлар ҳосил қилади. Яшил, сарғиш, сариқ, жигарранг, қизил, баъзан рангсиз бўлади. Х.нинг хром таркиблиси зумраддек яшил, электр нурида бинафша ранг, қизил тусда товланадиган хили александрит, тилларанг сариқ, кўкиш товланадигани эса, симофан ёки мушуккўз дейилади. Шишадек ялтироқ. Қаттиқлиги 8,5; зичлиги 3,5—3,7 г/см3. Мўрт. Гилт тупроқни тоғ жинсларида ётган гранитли пегматитларда мусковит ва берилл билан биргаликда йирик доналар шаклида учрайди. Таркибида кўп ВеО бўлган Х.ли ва фанакитли флюорит метасоматитлари бериллий рудаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мянма, Ҳиндистон, Мадагаскар о., Россия Федерацияси (Урал), Бразилия, Шри Ланкада Х. конлари машҳур. Ўзбекистонда Чатқол тоғларида мавжуд. Тиниқ, чиройли турлари (александрит, симофан) қимматбаҳо тош ҳисобланади. Заргарликка оид энг йирик қирраланган Х. — „Хоуп хризоберилл“ (45 карат) Британия музейида сақланади.