Хризоманадасимонлар (Чрйсоманадалес) — тилла ранг сувўтлар қабиласи ёки синфи. Майда ҳаракатчан (1—2 хивчинли) бир ҳужайрали ёки колониал организмлар. Баъзи Х.нинг танаси қобиқсиз, шаклини ўзгартириб туради, баъзилари кипиқсимон қобиқ билан қопланган. 70 туркуми (500 тури) маълум. Купчилиги чучук сувларда яшайди.’ Х.нинг кўпайиб кетиши сувнинг гуллашига олиб келади. Х.нинг баъзи турлари сувнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш имконини беради.