Хром(Cр)
Атом рақами 24
Кўриниши кул ранг, қаттиқ металл
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
51.9961 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 130 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
652.4(6.76) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Ар] 3д5 4с1
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 118 пм
Ион радиуси (+6э)52 (+3э)63 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
1.66
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 6, 3, 2, 0
Термодинамик хоссалари
Зичлик 7.18 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0.488 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 93.9 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 2130 К
Эриш иссиқлиги 21 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 2945 К
Қайнаш иссиқлиги 342 кЖ/мол
Моляр ҳажм 7.23 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши кубик марказласган
Панжара даври 2.880 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати 460.00 К
24
Хром
Cр
51,9961
3д54с1

Хром (юн. чрома — ранг, бўёқ, бирикмалари ёрқин рангли бўлгани учун, лот. Чромиум), Cр — Менделеев даврий системасининг ВИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 24, атомнинг массаси 51,996. Хром (кимёвий элемент)нинг 4 та барқарор изотопи мавжуд: 50Cр (4,31%), 52Cр (83,76%), 53Cр (9,55%) ва 54Cр (2,38%). Хром (кимёвий элемент)нинг сунъий радиоактив изотопларидан энг муҳими 51Cр (Т1/2=27,8 кун).

Хром (кимёвий элемент)ни дастлаб франсуз кимёгари Хром (кимёвий элемент)Воклен 1797-йил табиий қўрғошин (ИИ)хромат — крокоит (ПбCрО4) минерали таркибидан топган. Соф Хром (кимёвий элемент)ни Бунзен хром (И)хлорид эритмасини электролизлаб олган.

Хром (кимёвий элемент) Ер пўстининг масса жиҳатидан 0,035% ини ташкил қилади. Асосий минераллари: хромит ФеCр2О4, крокоит ПбCрО4, уваровит CаCр2(СиО4)3. Булардан хромит (хромли темиртош) катта амалий аҳамиятга эга. Хром (кимёвий элемент) оқкулранг, қийин эрийдиган ялтироқ қаттиқ металл. Суюқланиш температураси 1890°, қайнаш температураси 2680°, зичлиги 7,2 г/см3. Ҳавода Хром (кимёвий элемент)нинг сирти оксид парда билан қопланади, бу парда Хром (кимёвий элемент)ни кейинги оксидланишдан сақлайди. Хром (кимёвий элемент)га углерод қўшилса, унинг қаттиқлиги янада ортади. Хром (кимёвий элемент) қуйи т.раларда ниҳоятда инерт модда, лекин қиздирилганида кислород, азот, углерод, олтингугурт ва галогенлар билан реаксияга киришади. Масалан, хром (ИИИ)оксид Cр2О3 хром (ИИИ)хлорид CрCл3, хром (ИИИ)сулфид CрС3, хром (ИИИ)нитрид CрН3 ҳосил қилади. Хром (ИИИ)сулфид фақат қуруқ муҳитдагина барқарор, сув таъсирида гидролизга учрайди, натижада хром (ИИИ)гидроксид ва водород сулфид ҳосил бўлади. Хром (кимёвий элемент)нинг галогенидлари ичида Хром (кимёвий элемент) хлоридлари муҳим аҳамиятга эга. Хром (кимёвий элемент) (ИИ)хлорид CрCл2 — рангсиз гигроскопик кристалл модда. Суюқланиш температураси 824°, зичлиги 2,88 г/см3. Хромометрияда ишлатилади. Хром (кимёвий элемент) (ИИИ)хлорид CрCл3 — бинафша тусли кристалл модда. Суюқланиш температураси 1152°, зичлиги 3,03 г/см3. Хром (кимёвий элемент) (ИВ)хлорид CрCл4 — қиздирилганда CрCЛ3 ҳосил бўлади. Хром (кимёвий элемент) олишда ишлатилади. Хром (кимёвий элемент) нитрат кислота ва зар сувида фақат қиздирилганида озгина эрийди. Хром (кимёвий элемент) ўз бирикмаларида 2, 3, 4, 6 валентли. 2 валентли Хром (кимёвий элемент) бирикмалари беқарор, 3 валентлигиники барқарор моддалардир.

Саноатда хром (ИИИ)оксид калий бихроматни кокс ёки олтингугурт билан қайтариб олинади. Хром (ИИИ)оксид Хром (кимёвий элемент) олишда, мойли ва акварел бўёқлар тайёрлашда ишлатилади. 3 валентли Хром (кимёвий элемент)нинг кўпчилик тузлари сувда яхши эрийди, лекин гидролизга учрайди. Хром (ИИИ)сулфат калий (натрий, рубидий, сезий) сулфат таъсирида кристалланиб, қўшалоқ туз — Хром (кимёвий элемент)ли аччиқтош ҳосил қилади.

Хром (ВИ)оксид, CрО3 — хромат ангидрид сув билан 2 хил кислота: Ҳ2CрО4 (хромат кислота), Ҳ2Cр2О7 (бихромат кислота), ишқорлар билан хроматлар ҳосил қилади. Хром (ВИ)оксид ниҳоятда кучли оксидловчи. Хром (кимёвий элемент)нинг CрО3 таркибли пероксиди ва Ҳ2CрО6 таркибли пероксокислотаси мавжуд.

Хром (кимёвий элемент) пўлат ва темирдан ясалган буюмларнинг сиртини коррозиядан сақлаш мақсадида хромлашда, уларга безак беришда, қаттиқ ва пухта, шунингдек, зангламас сифатли пўлатлар тайёрлашда кенг қўлланади. Хром (кимёвий элемент) оловбардош, кислоталар таъсирига чидамли. Хром (кимёвий элемент) бирикмалари заҳарли, улар бўёқ сифатида, фотографияда, пиротехникада, кун саноатида ва бошқа соҳаларда ишлатилади.