Хром қотишмалари - хромга никел (Ни), титан (Ти), ванадий (В) ва бошқа элементлар қўшиб тайёрланадиган иссиқбардош материаллар. Зарарли суюқ ва газсимон мухитларга бардошли, 1200°С гача трада мустаҳкамлигини яхши сақлайди. Асосий камчилиги — зарбларга унча чидамаслиги, яъни зарбий қовушоқлиги пастлиги. Хром қотишмаларидан сув ости кемаларининг корпуси деталлари, кимёвий аппаратлар, зарарли суюқ ва газсимон муҳитда ишлайдиган аппаратлар ва бошқа тайёрлашда фойдаланилади.