Хромат кислоталар — 6 валентли хромга мувофиқ келадиган кислоталар; булар хромат кислота Ҳ2CрО4 ва изополихромат кислоталар — дихромат кислота Ҳ2Cр2О7, трихромат кислота Ҳ2Cр3О10 ва тетрахромат кислота Ҳ2Cр4О13 дан иборат. Хромат кислота қизил рангли кристалл модда. Изополихромат кислоталар фақат сувдаги эритмаларда мавжуд. Хромат кислота эритмалари хром олишда ишлатилади. Хромат кислоталарнинг тузлари — хроматлардир. Хромат кислоталар заҳарли.

Манбалар